Жаҳон | 09:26
3093
2 дақиқада ўқилади

Медведев Яқин Шарқдаги можаро глобал можарога айланиб кетиши мумкинлигини айтди

«Исроил ва Эрон ўртасидаги бу тартибсизликлар қанчалик бемаъни кўринмасин, бизнинг ишимизга зарар келтирмаслиги аниқ» — Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари.

Фото: Екатерина Штукина/ POOL/ ТАСС

Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, Исроил ва Эрон ўртасидаги кескинлик глобал можарога айланиб кетиш хавфини туғдиради.

«Исроил ва Эрон ўртасидаги бу тартибсизликлар қанчалик бемаъни кўринмасин, бизнинг ишимизга зарар келтирмаслиги аниқ», — деб ёзди сиёсатчи ўзининг Telegram-каналида.

Унинг таъкидлашича, аксарият америкаликлар Украина қаердалигини ҳам билмайди ва «ўзига бегона бўлган можарога пул сарфлашни умуман истамайдиган АҚШ президенти Доналд Трамп жамоаси ҳозир жуда таранг аҳволда».

«Бу ердаги масала эса сал бошқачароқ — бегона бўлмаган Исроил. Хўш, энди улар ўзларининг севимли лойиҳалари билан шуғуллансин. Фақат битта аниқ хавф бор — Яқин Шарқ можаросининг глобал миқёсга ўтиши, айтмоқчи, бу ҳақда Трампнинг ўзи доимо гапиради», — деди Медведев.

Сиёсатчи, шунингдек, Киевнинг «ифлос бомба»ни яратиш ва ундан фойдаланиш бўйича эҳтимолий уринишларига ҳам изоҳ берди.

«Бу, албатта, ўта хавфли провокация бўларди, унга мутаносиб равишда жавоб бериш керак эди. Нима билан? Тоза бомба: ТЯҚ (тактик ядро қуроли). Бизда у етарлича бор. Бу давлат раҳбари гапирган жавоб», — деди Медведев.

Мавзуга оид