Иқтисодиёт | 12:18
557
1 дақиқада ўқилади

Оилавий корхоналарнинг энг кўпи савдо соҳасида фаолият юритмоқда

Республикада 2025 йил 1 июн ҳолатига фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар 37 718 тани ташкил этди.

Фото: ЎзА

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг сони йил бошидан 1 453 тага ошган. Шунингдек, улар соҳалар кесимида таҳлил қилинганда энг юқори улуши савдо соҳасига (40,1 фоиз) тўғри келмоқда.

Фаолият юритаётган оилавий корхоналарнинг соҳалар кесимидаги сони:

  • савдо соҳасида – 15 134 та;
  • саноат соҳасида – 8 531 та;
  • яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 7 208 та;
  • қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 2 576 та;
  • соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 634 та;
  • ташиш ва сақлаш соҳасида – 344 та;
  • қурилиш соҳасида – 302 та;
  • ахборот ва алоқа соҳасида – 240 та;
  • бошқа соҳаларда – 2 749 тани ташкил этди.

Мавзуга оид