Жамият | 14:15
1121
1 дақиқада ўқилади

Наманган вилоятида қалбаки доллар сотаётганлар ушланди

Фуқаро қалбаки 20 000 долларни ҳақиқий 14 000 долларга сотишга келишиб, олдиндан қалбаки 8 000 долларни берган вақтида ушланиб, тадбирда бошқа бир фуқародан қалбаки 6 000 доллар олинган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва божхона ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда, фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х.га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т.дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид