Трамп Исроил ва Эрон ўртасидаги зиддиятни шарҳлаб, ҳақоратли сўзларни ишлатди
Оқ уй раҳбари сулҳ бузилгани сабабли аччиғи чиққанидан ўзини тийиб туролмади.

Фото: AP
АҚШ президенти Доналд Трамп бир неча соат олдин эълон қилинган оташкесимни аллақачон бузган Исроил ва Эронни қаттиқ танқид қилди.
Ҳаагадаги НАТО саммитига жўнаб кетаётиб, Трамп журналистлар билан суҳбатда можаронинг ҳар икки томонидан, айниқса Исроилдан (келишувга эришилган заҳоти Эронга зарба бергани учун) норози эканини билдирди. Бунда у очиқчасига ҳақоратли сўзларни ишлатди.
«Бизда шунчалик узоқ вақтдан бери курашаётган икки давлат борки, улар <***> қилаётганини билмайди», деди Трамп.
«Исроил, биз келишувга эришганимиздан сўнг дарҳол бомба ташлай бошлади, мен уларга ўхшашини илгари ҳеч қачон кўрмаганман», деб қўшимча қилди АҚШ президенти.
Трамп танқидни ўзининг Truth ижтимоий тармоғида давом эттирди. У Исроилни «бомба ташламасликка» чақирди, акс ҳолда бу «жиддий қоидабузарлик» бўлишидан огоҳлантирди. Тахминан 40 дақиқадан сўнг, у Исроил Эронга ҳужум қилмоқчи эмаслиги ва барча самолётлар орқага бурилиб, базага қайтгани ҳақида яна бир пост жойлаштирди.
24 июнга ўтар кечаси Трамп Исроил ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишиб олганини эълон қилди. Эрталаб у сулҳ амалда эканини айтди. Аммо бироз вақтдан сўнг, иккала томон ҳам бир-бирига зарба бергани маълум бўлди.
Мавзуга оид

23:23 / 24.06.2025
Уруш кундалиги: Исроил вайроналари

23:12 / 24.06.2025
АҚШ Ўзбекистон фуқароларининг виза аризаларини қарийб 65 фоизини рад этди

21:49 / 24.06.2025
Бу урушда Исроил ўз тарихидаги энг йирик талафотларга учради — экспертлар

21:21 / 24.06.2025