Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Огоҳ бўлинг! Таниқли шахслар образи асосида Россия армиясига ёлланишга чорловчи дипфейк видеолар тарқалмоқда
Сенат раиси Танзила Норбоеванинг Kun.uz'га берган интервюси – Ўзбекистон фуқароларини Россия армиясига ёлланишга чорловчи дипфейк объектига айланди. Интернетда тарқатилаётган фейк видео – оригинал тасвирнинг сунъий интеллект ёрдамида мураккаб тарзда сохталаштирилган шакли ҳисобланади. Худди шу мазмундаги дипфейклар оғир атлетикачи Руслан Нуриддинов ва бошқаларнинг образи асосида ҳам тарқалмоқда.
Ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоеванинг Kun.uz мухбирига берган интервюсининг сунъий интеллект ёрдамида чуқур бузилган дипфейк (мураккаб тарзда сохталаштирилган, ёлғон) шакли тарқалмоқда.
Kun.uz барчани бу каби сохта видеолардан огоҳ бўлишга чақиради.
Тарқатилган сохта видеода Норбоева тилидан рус тилида айтилган қуйидаги гаплардан келиб чиқиб, бу дипфейкнинг яратилиши ва тарқатилишидан кимлар манфаатдор эканини билиш қийин эмас:
“Фуқароларимизнинг Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаши Ўзбекистоннинг миллий манфаатларига тўлиқ мос келади, Россия Федерацияси билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Бундан ташқари, фуқароларимиз бу тинчликпарвар миссияда қатнашиш учун юқори ҳақ олишяпти, бу эса мамлакатимиз иқтисодиёти мустаҳкамланишига замин яратади”. Эслатма: бу жумлаларнинг барчаси тўқиб чиқарилган.
Видеони сохталаштириш учун Сенат раисининг овозига жуда ҳам ўхшаш овоз яратилган, тана ва лаб ҳаракатлари ҳам юқори аниқликда бу сунъий овозга мослаштирилган.
Ҳақиқий видео эса Kun.uz томонидан 2023 йил декабр ойида эълон қилинган бўлиб, унда Танзила Норбоева қизларни эрта турмушга бериш ҳолатларига муносабат билдирган:
Сўнгги вақтларда таниқли шахсларнинг видеоларини сунъий интеллект ёрдамида бузиш орқали ўзбекистонликларни Россия армиясига ёлланишга чорлаш ҳолатлари учрамоқда.
21 июн куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг AntiFake.uz канали бу борада огоҳлантириш эълон қилганди.
Тасвирларидан дипфейк яратилаётган шахслар қаторида Сенат раисидан ташқари, ўзбекистонлик бир неча таниқли журналист ва блогерлар, шунингдек, оғир атлет Руслан Нуриддинов ҳам бор.

Нуриддиновнинг сохта видеосида у гўёки “Россия Мудофаа вазирлиги билан шартнома тузгани”ни айтганини кўриш мумкин.
“Мутлақо аниқ, бу – юқори сифатдаги видео-дипфейк. Капитан Руслан Нуриддинов Ўзбекистон Қуролли кучлари сафида хизмат қилмоқда ва Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг шартнома асосидаги ҳарбий хизматчиси ҳисобланади”, – дея Gazeta'га изоҳ берган Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги.
Нуриддинов иштирокида дипфейк яратишда унинг бир неча ой олдин журналист Шаҳло Пазлетдиновага берган интервюсидан фойдаланилган.
Россия армиясига ёлланган Ўзбекистон фуқаролари жиноятчи ҳисобланади
Ўзбекистон фуқароларининг хориждаги ҳарбий тузилмаларига ёлланиши – жиноят ҳисобланади.
Жиноят кодексининг 154-моддасига кўра, ёлланиш, яъни низолашаётган давлатнинг фуқароси ёки ҳарбий хизматчиси ҳисобланмаган ёхуд назорат қилиниб турган низолашаётган давлат ҳудудида доимий яшамайдиган ёки ҳеч қандай давлат томонидан қуролли кучлар таркибида расмий топшириқни бажариш ваколати берилмаган шахснинг моддий манфаатдорлик ёки бошқа бирон шахсий манфаатни кўзлаб, ўзга давлат ҳудудида ёки унинг тарафини олиб қуролли тўқнашувда ёхуд ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш учун ёлланиши – 5 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ЖКнинг 154-1-моддасига биноан, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет давлатларнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик, полиция, ҳарбий адлия органлари ёки шунга ўхшаш бошқа органларига хизматга кириши – базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Тавсия этамиз
Соч тўкилиши, кўз ости қорайиши, лаб ёрилиши: тана тили бизни нималардан огоҳлантиради?
Жамият | 17:08 / 10.07.2025
Роман Старовойт – урушнинг курсидаги қурбони
Жаҳон | 22:00 / 08.07.2025
Қозоғистонда куйдирги тарқалди, икки қишлоқ карантинга олинди
Жаҳон | 17:57 / 08.07.2025
11 июлдан IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш бекор қилинади
Ўзбекистон | 15:45 / 08.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳар якшанба кунлари Тошкентдан Малдивга тўғридан тўғри рейслар
Ўзбекистон | 09:00 / 11.07.2025
-
Россияда полицияга ушланганларни урушга жўнатгани учун пул тўланяпти
Жаҳон | 10:36
-
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади
Ўзбекистон | 10:19
-
Украинани тиклаш: конференцияда 10 млрд евро ваъда қилинди
Жаҳон | 09:56
Мавзуга оид

10:36
Россияда полицияга ушланганларни урушга жўнатгани учун пул тўланяпти

09:29
Россия Лвивга ҳужум қилди, Полша қирувчи самолётларини ҳавога кўтарди

21:05 / 11.07.2025
“Кавказда Россия энди лидер эмас, оддий иштирокчига айланмоқда” — сиёсатшунос

16:42 / 11.07.2025