Зеленский Трамп билан НАТО саммитида учрашди
Улар қандай қилиб ўт очишни тўхтатиш ва ҳақиқий тинчликка эришиш, Украинада одамларни қандай ҳимоя қилиш ҳақида гаплашган.

Фото: AFP
Украина президенти Владимир Зеленский 25 июн куни АҚШ раҳбари Доналд Трамп билан НАТО саммитида учрашди.
«Президент Трамп билан узоқ ва мазмунли учрашув бўлди. Барча муҳим масалаларни қамраб олди... Биз қандай қилиб ўт очишни тўхтатиш ва чинакам тинчликка эришиш ҳақида гаплашдик. Биз халқимизни қандай ҳимоя қилиш ҳақида гаплашдик. Биз тинчликни янада яқинлаштиришга ёрдам беришга бўлган эътибор ва тайёрликни қадрлаймиз. Тафсилотлар – кейинроқ», деб ёзди Зеленский ижтимоий тармоқда.
Зеленский ва Трампнинг НАТО саммити доирасидаги учрашуви тахминан 50 дақиқа давом этди.
Аввалроқ, Трамп НАТО саммитида Зеленский билан учрашишни режалаштираётгани ҳақида хабар берилган эди. У Украина президентини «ажойиб йигит» деб атади ва у билан муаммоларни муҳокама қилишга ваъда берди.
Украина ва АҚШ президентларининг аввалги суҳбати шу йил апрел ойида Ватиканда юзма-юз бўлиб ўтган эди. Учрашув тахминан 15 дақиқа давом этди.