АҚШ 2026 йилда ядро триадасини ривожлантиришга 60 млрд доллар сарфлашни режалаштирмоқда
Америка ядро триадасини тўлиқ модернизация қилиш режасига кўра, келажакда унинг асосини LGM-35 Sentinel, B-52J стратегик бомбардимончилари ва «Колумбия» синфига кирувчи сувости кемалари ташкил этади.

Фото: Wikimedia
Вашингтон 2026 йилда ядро триаданинг барча таркибий қисмларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга қарийб 60 миллиард доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг юқори мартабали вакили журналистлар учун ўтказилган брифингда маълум қилди.
«Ядро соҳаси модернизация босқичида. Шунинг учун 2026-молиявий йил бюджети ядровий соҳани қўллаб-қувватлаш ва триадамизнинг барча йўналишларини модернизация қилишга қарийб 60 миллиард доллар талаб қилади», — дейди у.
2022 йил октябрда, Жо Байден президентлиги даврида АҚШ ўша йилнинг мартида қабул қилинган «Ядро сиёсати шарҳи»ни эълон қилганди. Ҳужжатда Америка ядро арсеналининг асосий учта вазифаси келтирилган: тажовузни тийиб туриш; иттифоқчилар ва шериклар хавфсизлигини кафолатлаш; ядровий тийиб туриш ишламаса, АҚШ мақсадларига эришишни таъминлаш.
Америка ядро триадасини тўлиқ модернизация қилиш режасига кўра, келажакда унинг асосини LGM-35 Sentinel, B-52J стратегик бомбардимончилари ва «Колумбия» синфига кирувчи сувости кемалари ташкил этади.
Шарҳда Россия «энг кучли ва турли ядро кучларига эга рақиб» деб аталган. «Ядро сиёсати шарҳи»да, шунингдек, Вашингтон 2026 йилда Стратегик ҳужум қуроллари тўғрисидаги шартнома ўрнига келадиган битим бўйича Москва билан музокаралар ўтказишга тайёрлиги ҳам келтирилган.
Мавзуга оид

11:10
“Сунъий интеллект бизни ишсиз қолдирмайди, лекин...” — АҚШдаги ўзбек тадқиқотчиси билан суҳбат

22:28 / 05.07.2025
Трамп ноқонуний мигрантларга икки соҳада ишлашга рухсат беришни таклиф қилди

17:44 / 05.07.2025
Техасда кутилмаган сув тошқинлари оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлди

12:45 / 05.07.2025