Жаҳон | 13:41
2176
1 дақиқада ўқилади

Францияга тўфон ёпирилди. Ҳалок бўлганлар бор

Францияга тўфон ёпирилди. Табиий офат оқибатида 2 киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди. 100 мингдан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

25 июн оқшомида Франциянинг кўплаб ҳудудларида кучли шамол билан момақалдироқ кузатилди

Мамлакат шимоли-ғарбидаги Майен шаҳрида 59 ёшли эркак квадровелосипед ҳайдаб кетаётиб, дарахт йўлга қулаши оқибатида ҳалок бўлди. Жанубдаги Тарн-и-Гаронна шаҳрида 12 ёшли бола дарахт қулагандан сўнг дарёга тушиб кетиб, вафот этди. Яна 17 киши жароҳатланган.

Мамлакат бўйлаб 100 000 дан ортиқ уй электр таъминотисиз қолди. Поездлар қатнови тўхтатилди. Шамолнинг тезлиги соатига 112 километрга етяпти. 

Парижда 50 га яқин дарахт қулаб тушди, бир қанча метро бекатлари ёпилган.

Мавзуга оид