Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сиёсатшунос Камолиддин Раббимов давлат мукофоти билан тақдирланди
Ўзбекистон президенти 27 июн – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида соҳа ходимларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлади. Хусусан, Kun.uz муҳаррири Азиз Қаршиев ва сайтнинг доимий эксперти, сиёсатшунос Камолиддин Раббимов “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Мукофотланганлар – Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик тамойилини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистонда эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари, юқори малакали, замонавий журналист кадрларни тайёрлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун эътироф этилди.
Азиз Қаршиев – тажрибали журналист, Ўзбекистон Миллий университетининг Журналистика факултетини тамомлаган. Kun.uz'да 2014 йилдан буён муҳаррир сифатида самарали фаолият юритиб келади. Бу йиллар давомида сайтимиз аудиторияси жуда кўплаб маҳаллий ва хорижий воқеа-ҳодисаларга оид хабар ва шарҳларни Азиз Қаршиев муаллифлигида ва таҳририда ўқиб келишмоқда.

Камолиддин Раббимов – таниқли сиёсатшунос, мутафаккир. Узоқ йиллардан буён Ўзбекистон ва дунёдаги сиёсий жараёнларга экспертлик муносабатини билдириб келади. Мутахассис 2023 йил февралидан буён Kun.uz билан яқин ҳамкорликда ишлаб келмоқда ва сайтимизда ўз муаллифлик колонкасига эга.
Президент фармони асосида тақдирланганлар рўйхати:
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан
- Дониёров Салим Мусурмонович – «Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти бош муҳаррири
«Меҳнат шуҳрати» ордени билан
- Мирзаалиев Икболжон Мирзакаримович – «Жадид» газетаси бош муҳаррири
«Дўстлик» ордени билан
- Амангелдиева Раихан Кдирбаевна – МТРК Нукус телерадиомаркази филиали тасвир ёзиш гуруҳи катта электр механиги, Қорақалпоғистон Республикаси
- Кенжаева Зоҳида Абдуллаевна – Тўрақўрғон тумани «Давр» газетаси муҳаррири, Наманган вилояти
- Матёқубов Камол – «Адолат» газетаси мухбири
- Миршарипов Фарҳоджон Арислонович – Фарғона вилояти телерадиоканали бош муҳаррирининг ўринбосари, Сўх телеканали гуруҳ раҳбари
- Орипов Шуҳратжон Орип ўғли – Бизнесни ривожлантириш банки ахборот хизмати раҳбари
- Раҳимов Абдужалол Абдузиёдович – Чиноз тумани «Чиноз ҳаёти» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари, Тошкент вилояти
- Титчук Андрей Георгиевич – МТРКнинг «Дунё бўйлаб» телеканали ахборот-информацион дастурлар муҳарририяти монтажчиси
- Ўринбоев Сайдулла Мардонович – МТРКнинг «Маданият ва маърифат» телеканали телеоператорлар гуруҳи телеоператори
- Хасанов Ҳайдар Ҳотамжонович – МТРКнинг «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси директори ўринбосари
- Ҳасанов Рўзимбой – «ХХI аср» газетасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича мухбири
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан
- Нурматов Акбар Норматович – Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг ЮНЕСКО ва ихтисослашган медиа кафедраси мудири
- Холбекова Баҳор Шойимовна – «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталарининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири
«Соғлом турмуш» медали билан
- Жумаев Иброҳим – Навоий вилояти «Саломатлик» газетаси муҳаррири
«Келажак бунёдкори» медали билан
- Ғиёсов Мирали Абдуллоҳ ўғли – Тошкент шаҳридаги «Sharoit plus» нодавлат нотижорат ташкилоти лойиҳа менежери
«Шуҳрат» медали билан
- Абилов Фазлиддин Ибрагимович – «Халқ сўзи» ва «Народное слово» газеталари таҳририяти бош муҳаррирининг ўринбосари
- Авазов Дилмурод Ботирович – «Oriat Dono» радиоси мусиқа муҳаррири
- Одилова Муножот Асроровна – Daryo.uz интернет нашрининг таҳрир бўлими мусаҳҳиҳи
- Асанов Элдор Анварович – «Asanov formati» Telegram-канали асосчиси, блогер
- Аҳатов Собит Темирович – Xabar.uz интернет нашрининг ахборот-коммуникация технологиялари ва инновациялар бўлими муҳаррири
- Гапирова Нигора Умрзоқовна – «Шарқ» нашриёт-матбаа акциядорлик компаниясининг муқовалаш цехи муқоваловчиси
- Жумаев Ҳидоят Иноятович – Бухоро вилояти телерадиоканалининг ижодий ишлаб чиқариш гуруҳи телеоператори
- Қаршиев Азиз Ражабович – Kun.uz интернет нашри муҳаррири
- Корабоев Шамшидин – Фарғона вилояти оммавий ахборот воситалари фахрийлар кенгаши фаоли, фотосуратчи
- Мадатова Зилола Муҳамадалиевна – «Маърифат» газетаси бош муҳаррирининг ўринбосари
- Макаренко Никита Анатольевич – Ижтимоий тармоқлардаги «Effekt Makarenko» саҳифаси асосчиси, блогер
- Маматрайимов Холмўмин Норқобилович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Сурхондарё вилояти бўйича шарҳловчиси
- Мўминова Гулруҳ Комиловна – Самарқанд вилояти «Зарафшон» ва «Самаркандский вестник» газеталари таҳририяти махсус мухбири
- Муслимов Шуҳрат Зикруллаевич – «Ўзбекистон MTRK телерадиомаркази» давлат муассасаси телевидение ва радио кўчма техника хизмати бошлиғи
- Нур Аҳмад Ҳожибой ўғли – Тошкент шаҳридаги «SAS-Mеdia» масъулияти чекланган жамияти раҳбари
- Раббимов Камолиддин Муҳиддинович – «Kamoliddin Rabbimov» Telegram-канали асосчиси, сиёсатшунос ва блогер
- Раҳимов Сарваржон Ҳамиджонович – МТРКнинг «Ўзбекистон 24» ижодий бирлашмаси сиёсий шарҳловчиси
- Рашидова Наргизахон Рашидовна – «Менинг юртим» телеканали эфирга узатиш бўлими муҳаррири
- Сакаева Элина Ибрагимовна – Gazeta.uz интернет нашри муҳаррири
- Саматова Салима Абдуназаровна – Касби тумани ахборот-кутубхона марказининг абонемент ва фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими мутахассиси, Қашқадарё вилояти
- Ҳамидов Хайрулла Убайдуллаевич – Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Sport» ижодий бирлашмаси шарҳловчиси
- Шерова Лазиза Шомиловна – «Ўзбекистон овози» газетасининг парламент фаолияти бўлими мудири
- Ёқубжонова Нилуфар Ойбековна – Андижон вилояти телерадиоканалининг радио гуруҳи катта муҳаррири
Мавзуга оид

21:19 / 23.06.2025
Эрон мазлум мақомини сақлаб қолишга ҳаракат қилади — Раббимов

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

20:58 / 02.05.2025
Ўзбекистон матбуот эркинлиги индексида 148-ўринда қолди

10:05 / 02.05.2025