Ўзбекистон | 14:43
2573
2 дақиқада ўқилади

Ноқонуний ёқиб юборилган дала майдонлари ҳажми маълум қилинди

Айни вақтда бошоқли дон экинларидан бўшаган далаларда сомон поялари ва бошқа органик қолдиқларни ноқонуний тарзда ёқиб юбориш билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар кузатилмоқда. 

Uzcosmos агентлигининг давлат космик мониторинги дастури доирасида олиб борилган кузатишлар натижасида июн ойининг бугунги кунига қадар республиканинг 10 та вилоятида 639 та мана шундай салбий ҳолат бўйича 5350 гектар майдон ноқонуний тарзда ёқиб юборилгани маълум бўлди.   

Космик таҳлиллар ҳудулар кесимида қуйидагича тақсимланмоқда:

  • Тошкент вилоятида 27 та ҳолат 413,5 гектар;
  • Сирдарё вилоятида 32 та ҳолат 341,9 гектар;
  • Жиззах вилоятида 7 та ҳолат 74,9 гектар;
  • Бухоро вилоятида 16 та ҳолат 96,3 гектар;
  • Андижон вилоятида 248 та ҳолат 2345,7 гектар;
  • Фарғона вилоятида 13 та ҳолат 66,2 гектар;
  • Наманган вилоятида 3 та ҳолат 36,7 гектар;
  • Сурхондарё вилоятида 253 та ҳолат 1823 гектар;
  • Хоразм вилоятида 31 та ҳолат 99,5 гектар;
  • Қорақалпоғистон Республикасида 9 та ҳолат 52 гектар.  

Мазкур вазиятлар бўйича тезкор ахборотлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Экология, атроф – муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда бошқа тегишли идораларга юборилган.

Бошоқли дон экинларидан бўшаган майдонларни тез ва арзон йўл билан йўқ қилиб юборишга бўлган ҳаракат Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси 3-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробаригача жарима қўллашга сабаб бўлади. Зарар миқдори катта бўлган тақдирда ҳаттоки жиноий жавобгарликкача олиб бориши мумкин.

Мавзуга оид