Ўзбекистон | 12:24
2994
1 дақиқада ўқилади

Қамчиқ довонида BYD хандаққа тушиб кетди

ФВВ қутқарувчилари томонидан Қамчиқ довонида хандаққа тушиб кетган автомашина олиб чиқилди.

Фото: Видеодан кадр

Куни кеча А-373 Тошкент-Ўш автомобил йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида Тошкент-Водий йўналишида ҳаракатланган BYD русумли автомобил ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг хандақ (кювет) қисмига тушиб кетгани ва амалий ёрдам зарурлиги тўғрисида Қамчиқ махсус-қидирув ёнғин-қутқарув бошқармасига хабар келиб тушган.

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга зудлик билан етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида автомобил хандақдан олиб чиқилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мавзуга оид