Жаҳон | 14:18
675
2 дақиқада ўқилади

Сўров: Немисларнинг учдан икки қисми мудофаа харажатларини оширишни қўллаб-қувватлаяпти

ZDF-Politbarometer сўровига кўра, НАТОнинг Ҳаагадаги саммитида 2035 йилга бориб мудофаа харажатларини ЯИМнинг 5 фоизигача ошириш бўйича тақдим этилган мақсадни немисларнинг 65 фоизи маъқуллаган.

Фото: AP

Германия аҳолисининг деярли учдан икки қисми (65 фоиз) мамлакат мудофаа харажатларини 2035 йилга бориб ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизигача оширишни маъқуллайди, бу ҳақда Ҳаагадаги НАТО саммити иштирокчилари томонидан келишиб олинганди. Буни 27 июн, жума куни эълон қилинган ZDF-Politbarometer сўрови натижалари кўрсатмоқда.

Таъкидланишича, Германиянинг ғарбий қисмида бундай режаларни қўллаб-қувватловчилар улуши шарққа қараганда анча юқори: 68 фоизга нисбатан 49 фоиз. Таққослаш учун: Берлин мудофаа харажатларини сезиларли даражада оширишига қарши бўлганларнинг улуши, ушбу сўровга кўра, бутун Германия бўйлаб 3 фоизни ташкил қилади. Респондентларнинг 32 фоизи жавоб беришга қийналган.

Шу билан бирга, респондентларнинг 90 фоизи Европанинг АҚШ ёрдамига қарам бўлмасдан, мустақил равишда ўзини ҳимоя қила олишини муҳим деб билишини айтди.

Германия мудофаа харажатларини ошириш тарафдорларининг энг кўп қисми ўзини ҳукмрон ХДИ/ХСИ блоки (85 фоиз), Эркин демократик партия (ЭрдП, 78 фоиз) ва ҳукмрон Германия Социал-демократик партияси (ГСДП, 71 фоиз) сайловчилари деб ҳисоблайдиганлардир.

Пацифистлар ҳаракатидан чиққан «Иттифоқ 90»/«яшиллар» партияси тарафдорлари орасида респондентларнинг 67 фоизи мудофаа харажатларини ошириш тарафдори. "Германия учун муқобил" (ГуМ) ўнг қанот популистлари орасида қўллаб-қувватлаганлар сони 46 фоиз, Украинага қурол етказиб беришни тўхтатиш тарафдори бўлган "Сара Вагенкнехт иттифоқи"да (ССИ) эса 14 фоиз.

Германияда мажбурий ҳарбий хизматга қайтиш истиқболи ҳақида ўз фикрларини билдирар экан, респондентларнинг 17 фоизи эркаклар учун бундай қадамни қўллаб-қувватлашини билдирган. 45 фоизи эркаклар ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий этишни тўғри деб ҳисобласа, 35 фоизи бунга қарши. Мажбурий ҳарбий хизматга қарши бўлганлар орасида ярмидан кўпи (52 фоиз) 18 ёшдан 34 ёшгача бўлганлардир.

Мавзуга оид