Тошкент вилоятида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Тошкент вилоятида фуқаро А.С. ИИББ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига мурожаат қилди.

Унинг мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда, фуқаро Б.С. Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимият захирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг АҚШ доллари эвазига ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, келишилган пулдан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.
Мавзуга оид

15:22
Тошкент вилоятининг хорижий инвестициялари бўлган корхоналарига имтиёзлар берилади

17:57 / 21.06.2025
Ўрта Чирчиқда ҳожатхонага тушиб кетган болани қутқарган йигит тақдирланди

11:05 / 13.06.2025
Тошкент вилоятидаги «оғир» тоифадаги маҳаллаларда қуёш фотоэлектр станциялари қурилади

20:55 / 12.06.2025