Гуржистонда саккиз мухолиф партия сайловларга бойкот эълон қилди
Гуржистон мухолифатчилари маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловларида иштирок этишдан бош тортди. Гуржистондаги саккиз мухолифат партияси акцияга қўшилди.

Фото: Sputnik / Владимир Умикашвили
Гуржистонда саккизта мухолиф партия маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари сайловларида иштирок этишдан бош тортди. Партия вакилларининг бойкот ҳақидаги баёноти 30 июн, душанба куни кечқурун 1TV телеканали томонидан эълон қилинди. Партиялар маҳаллий сайловларни «ноқонуний тузумни легитимлаштириш» деб билишини таъкидлаб, «олигархик тузум»ни йўқ қилиш учун қаршиликни давом эттиришга ваъда берди.
Саккиз мухолифат партиясининг баёнотини Тбилисидаги парламент биноси олдида «Дроа» етакчиси Элене Хоштария жамоатчиликка тақдим этди. Ўзининг сафдоши, ҳозирги ҳукмрон «Гуржистон орзуси» партиясининг собиқ аъзоси Гедеван Попхадзе билан бирга у норозилик сифатида очлик эълон қилган эди, аммо ҳозир мухолифатнинг қўшма баёноти фонида у буни тўхтатди.
Гуржистондаги амалдаги ҳокимият мухолифларининг қўшма баёнотида таъкидланишича, Гуржистонда ғарбпараст сиёсий партиялар ва гуруҳларнинг мақсади «Иванишвилининг Россия режимини тўлиқ йўқ қилиш, Гуржистон мустақиллиги ва суверенитетини ҳимоя қилиш, европача демократик бошқарувни ўрнатиш, хавфсиз муҳит, мамлакат фуқаролари яхши яшаши учун имкониятлар яратиш, Европа Иттифоқи ва НАТОга мамлакатнинг аъзо бўлишидир».
Ҳужжатда айтилишича, саккиз партия маҳаллий ҳокимият сайловларида иштирок этишдан бош тортади, чунки улар ҳозирги шароитда бу жараёнда иштирок этиш «ноқонуний Россия режими учун фақат легитимлик кўринишини яратади», деб ҳисоблайди.
«Нодемократик, олигархик тузум якунини тезлаштириш учун» қўлидан келган барча ишни қилишга ваъда берган мухолифатчилар: «Биз ғалаба сари йўл режим билан тўлиқ ҳамкорлик қилмасликдан иборат деб ҳисоблаймиз. Гуржистон фуқаролари билан биргаликда умумий миллий қаршиликни давом эттирамиз. Охиригача», дея эълон қилди.
Мавзуга оид

14:59 / 14.06.2025
Гуржистонда «Ўзгаришлар коалицияси» етакчиси Гварамия ҳибсга олинди

20:41 / 03.06.2025
“Сайловга тайёр номзодлар йўқ эди” – Кореяда навбатдан ташқари сайлов қандай ўтди?

17:16 / 02.06.2025
Полша президентлик сайловида Карол Навроцки ғалаба қозонди

09:34 / 30.05.2025