Жаҳон | 08:05
799
2 дақиқада ўқилади

Исроил можаро бошидан бери Ғазодаги 256 эвакуация маркази ва бошпанага ҳужум қилди

Биргина июн ойида 11 дан ортиқ шундай объектларга ҳужум қилинган, дея хабар беради Ғазо ҳукумати матбуот офиси.

Фото: Anadolu Agency

2023 йил 7 октябрдан бери Исроил армияси Ғазо секторидаги 700 мингдан ортиқ ички кўчирилганлар бошпана топган 256 та эвакуация ва вақтинчалик турар жой марказларига зарба берди. Бу ҳақда эксклав ҳукумати матбуот хизмати баёнотида айтилган.

«Оккупацион Исроил Ғазода тинч аҳоли ва ички кўчирилганларга қарши тизимли жиноятларини давом эттирмоқда. Уйлари вайрон бўлган оилалар яширинган бошпаналар атайлаб ва қайта-қайта нишонга олинмоқда», — дейилади баёнотда.

Биргина июн ойида 11 дан ортиқ шундай муассасага ҳужум уюштирилган, бу халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик меъёрларини бузувчи уюшган жиноятчиликнинг бир қисмидир.

Ҳужум қилинган марказларнинг умумий сони 256 тага етди, уй-жой ва муҳим инфратузилмадан маҳрум бўлган 700 мингдан ортиқ одам ҳаёт учун оддий яшаш шароитларидан айрилди.

Таъкидланишича, нишонга олинган объектларнинг аксарияти ўн минглаб болалар таҳсил олаётган таълим муассасаларидир. Фаластин маъмуриятига кўра, Исроил бу муассасаларни атайлаб йўқ қилмоқда.

«Давом этаётган геноцид жинояти учун жавобгарлик Исроил ва уни қўллаб-қувватловчи давлатлар зиммасига юкланади», — дейилади баёнотда. Фаластин маъмурияти мактаблар, эвакуация марказлари ва бошпаналарга уюштирилган ҳужумларни кескин қоралади.

Мавзуга оид