Жаҳон | 08:13
5043
2 дақиқада ўқилади

Британиялик қиз Атлантика океанини қайиқда сузиб ўтиб, учта жаҳон рекордини ўрнатди

21 ёшли Зара Лаклан эшкакли қайиқда Европадан Жанубий Америкага ёлғиз саёҳатни амалга оширган тарихдаги энг ёш инсонга айланди.

Фото: guinnessworldrecords.com

Зара Лаклан исмли британиялик қиз эшкакли қайиқда Атлантика океани бўйлаб 7 минг километрни босиб ўтган ҳолда, Европадан Жанубий Америкага ёлғиз саёҳатни амалга оширган тарихдаги энг ёш инсонга айланди. Бу иши учун у Гиннеснинг рекордлар китобига учта номинация бўйича киритилди.

21 ёшли Лаклан ўзининг эшкакли қайиғида Португалиянинг Лагуш шаҳридан старт олган ҳамда 97 кун, 10 соат ва 20 дақиқада Франция Гвианнаси пойтахти Каенна шаҳри қирғоқларига етиб борган.

Шундай қилиб, у Атлантика океанини бир материкдан иккинчисига эшкакли қайиқда сузиб ўтган биринчи аёлга айланди. Шунингдек, Лаклан бу турдаги ёлғиз саёҳатни амалга оширган энг ёш спортчи ва энг ёш инсон деб ҳам топилди.

Зара ўз саёҳати давомида кунига камида 17 соат эшкак эшган ва унинг ҳар бир уйқуси давомийлиги 90 дақиқадан ошмаган.

«Бу ҳамма учун эмас, лекин мен ёшман ва биламанки, ўзимнинг шу қадар кам ухлашимга йўл қўя оламан», — дейди Зара ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан.

Мавзуга оид