Жаҳон | 07:38
2201
2 дақиқада ўқилади

Ироқ туркманлари маҳаллий маъмуриятда ўрнини йўқотганига норозилик билдирмоқда

Туркманлар ўз юртларида ўзларини хорижликдек ҳис қилмоқда — Муҳаммад Кўпрулу.

Фото: Anadolu Agency

Ироқнинг Киркук шаҳри Олтункўпру туманида яшовчи туркманлар маҳаллий ҳукуматда ўзларига жой ажратилмаганидан норозилик билдирмоқда.

Керкук вилоят кенгашидаги Ироқ туркман фронти (ИТФ) аъзоси Аҳмед Ремзи Кўпрулу матбуотга берган маълумотига кўра, туркманлар зич яшайдиган барча ҳудудларда, айниқса Олтункўпруда маҳаллий ҳукуматларда уларга нисбатан адолатсизлик қилинмоқда.

Намойишни Олтункўпру шаҳидлар ёдгорлиги олдига чодир тикишдан бошлаганини айтган Кўпрулу, норозиликнинг ҳудуддаги шаҳар бюрократияси билан чегараланмаганини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, норозилик акцияси давом этади. Маҳаллий туркманлар кўп йиллардан буён қўшма маъмурият ташкил этишни талаб қилиб келади ва энди уни амалга ошириш керак.

Намойишнинг бошқа бир иштирокчиси Муҳаммад Кўпрулу номи туркча бўлган Олтункўпру кичик туманида туркманлар ҳеч қандай маъмурий ёки бюрократик ҳуқуқларга эга эмаслигини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, туркманларга кўп йиллардан буён муниципалитет, туман бошлиғи ёки полиция бошлиғи лавозимлари берилмаган. Туркманлар ўз юртларида ўзларини бегонадек ҳис қила бошлади.

Кўпрулу туркманлар яшайдиган Олтункўпру туманида адолатли маъмурият ташкил этилишини талаб қилди.

Мавзуга оид