Жаҳон | 07:37
2264
1 дақиқада ўқилади

Лукашенко йил охиригача «Орешник» Беларусда жойлаштирилишини маълум қилди

Президент бу қадамни мамлакат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган саъй-ҳаракатларнинг бир қисми сифатида баҳолади.

Фото: Беларус президенти матбуот хизмати

Россиянинг «Орешник» энг янги гипертовушли баллистик ракета тизими жорий йил охиригача Беларусда жойлаштирилади.

Бу ҳақда президент Александр Лукашенко республика Мустақиллик кунига бағишланган тантанали тадбирда маълум қилди.

«Волгоградда Путин билан келишиб олдик. «Орешник»нинг дастлабки позициялари Беларусда бўлади. «Орешник» қандай ишлашини кўрдингиз. Йил охирига қадар бу қурол Беларусда жойлаштирилади. «Орешник» Беларус тупроғида бўлади», — деди у.

Лукашенко бу қадамни мамлакат миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳаракатларининг бир қисми сифатида баҳолади. Унинг фикрича, бу суверенитетни ҳимоя қилиш ва ташқи таҳдидларнинг олдини олиш учун зарур.

«Орешник» — бир нечта жанговар каллакларга эга Россиянинг энг янги баллистик гипертовушли ракетаси. У ҳам ядровий, ҳам ядросиз вариантда жиҳозланиши мумкин. Ракетанинг учиш масофаси 5500 километрни ташкил қилади.

Мавзуга оид