Жамият | 21:17 / 03.07.2025
3164
2 дақиқада ўқилади

Навоийда вояга етмаган қизлар иштирокида жанжал содир бўлди

Алишер Навоий истироҳат боғида 21 ва 19 ёшли икки қиз 4 нафар вояга етмаган қизни калтаклади. Жанжалга каруселда учиш вақтида юзага келган тортишув сабаб бўлган.

Навоий шаҳридаги Алишер Наовий истироҳат боғида бир гуруҳ қизлар ўртасида жанжал содир бўлди, деб хабар беради вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган Навоий шаҳридаги боғда бир гуруҳ қизлар жанжаллашиб, бир-бирини ургани акс этган видео тарқалди. Қайд этилишича, ҳолат шу куннинг ўзида вилоят ИИБ томонидан ўрганилиб, қизларнинг шахсига аниқлик киритилган.

Болалар омбудсманининг маълум қилишича, видеодаги ҳолат 30 июн куни юз берган. 21 ва 19 ёшли қизлар (Ж.Х. ва Т.Д.) Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўзларига нотаниш бўлган 4 нафар вояга етмаган қиз (2010, 2011, 2012 йилларда туғилган) билан каруселда учиш вақтида ўзаро номуносиб муомала туфайли жанжаллашиб қолган. Оқибатда Ж.Х. ва Т.Д. қизларни калтаклаган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Навоий шаҳар ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Таъкидланишича, ўрганиш натижаси юзасидан қўшимча тарзда маълумот берилади.

Мавзуга оид