Жамият | 22:05 / 03.07.2025
1293
3 дақиқада ўқилади

Тошкентдан Балига тўғридан-тўғри рейс қўйилди

Asialuxe Travel Тошкентдан Балига тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди. Бу эса афсонавий орлларга саёҳатни анча қулай ва тежамли қилади. Транзитларсиз ва ортиқча вақт йўқотмасдан тропик оролга етиб бориш мумкин.

Бали — Индонезияда жойлашган, дунёдаги энг машҳур курорт оролларидан бири бўлиб, ўзининг бой табиати, меҳмондўстлиги ва туристлар учун қулай инфратузилмаси билан машҳур. Орол нафақат ёшлар ёки ёлғиз саёҳатчилар, балки оилавий дам олиш учун ҳам жуда мос.

Video thumbnail
{Yii::t(}
Ўтказиб юбориш 6s

Балида нималарни кўриш керак?

Сайёҳлар учун Бали — жонли табиат ва бой анъаналар маскани. Энг машҳур жойлардан бири — Нуса Пенида ороли бўлиб, у жарликлар, кўкаламзор даралар ва мусаффо сувлари билан машҳур.

Улувату маъбади эса тоғ ёқасида жойлашган бўлиб, қуёш ботишини томоша қилиш учун идеал маскан ҳисобланади.

Убуд яқинидаги Маймунлар ўрмонида юзлаб маймунлар орасида сайр қилиш мумкин, шоли террасалари эса Бали қишлоқ хўжалигининг гўзал манзарасини намоён этади.

Тегенунган шаршарасида табиат бағрида дам олиш ёки суратга тушиш учун ажойиб имконият яратилади.

Табиат ва океан

Бали табиатни яхши кўрадиганлар учун идеал жой. Бу маскан тоғлар, шаршаралар, жунглилар, шоли далалари ва океан соҳиллари каби табиий гўзалликларга бой. Саёҳатчилар учун сузиш, сёрфинг қилиш ва қирғоқда дам олиш имкониятлари мавжуд.

Оилавий саёҳат учун қулайликлар

Балида оилавий саёҳатчилар учун ҳам шароитлар яратилган. Масалан, Mövenpick ва Mulia меҳмонхоналари болали оилалар учун жуда қулай. Бу меҳмонхоналарда болалар ўйин хоналари, тарбиячилар, ривожлантирувчи ўйинчоқлар мавжуд. Ошхоналарида эса болалар учун махсус болалар менюси таклиф этилади. Бу эса ҳар қандай қайсар бола талабига мос келади.

Меҳмондўстлик ва маданият

Бали аҳолиси — жуда хушмуомала. Улар туристларга илиқ муносабатда бўлиб, ҳар доим ёрдам беришга тайёр.

Инглиз тили — асосий мулоқот воситаси

Оролда аксарият аҳоли инглиз тилида гапиради, айниқса сайёҳлик ҳудудларида. Агар сизда тил билан боғлиқ муаммо бўлса ҳам, маҳаллий аҳоли сизни тушуниш учун астойдил ҳаракат қилади.

Мусулмонлар учун қулай шароитлар

Балида ҳалол таомларни топиш ҳам қийин эмас, шу сабабли мусулмон сайёҳлар овқатланиш масаласида ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмайди. Туристик ҳудудларда кўплаб кафелар мусулмонлар учун мос егуликларни таклиф қилади.

Скутер — асосий транспорт воситаси

Балида йўллар нисбатан тор бўлгани боис скутерлар жуда машҳур. Уларни ижарага олиб, орол бўйлаб эркин ҳаракатланиш мумкин. Машинада юриш эса кўп вақт талаб қилади. Шунинг учун, скутер — энг тез ва самарали восита. Шунингдек, скутер-такси хизматлари ҳам мавжуд.

Мавзуга оид