Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
Улар давлат захирасидаги ерни сотишни ваъда қилиб, келишилган пулдан 300 млн сўм олганида қўлга тушган.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамен
Сурхондарё ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Денов тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда М.Н. исмли шахс ва кадастрлар палатаси Олтинсой тумани бўлими муҳандиси А.Н. ўзаро тил бириктириб, фуқаро А.Й.нинг ишончига киргани аниқланган. Улар ушбу фуқарога Олтинсой тумани «Ипоқ» МФЙ ҳудудидаги давлат захирасида бўлган 65 сотих ер майдонини 1,1 миллиард сўмга сотишга келишиб, шундан 300 миллион сўмини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Бағдод туманида ўтказилган тезкор тадбирда «Ш-Б.» фермер хўжалиги ишчиси Ш.Ю. фуқаро Ф.Б.нинг ишончига кириб, унга ушбу фермер хўжалигига қарашли 26 сотих ҳамда туташ ҳудуддаги сув етказиб бериш хизматига қарашли муҳофаза зонасидаги 14 сотих ер майдонини 60 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 35 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

23:53 / 04.07.2025
Фарғонада ЙПХ ходимлари Malibu’нинг жарималарини асоссиз бекор қилиб келгани аниқланди

20:44 / 03.07.2025
Ерости газ қувури сабаб хонадон портлаб кетди. Зарар қоплаб бериладими?

19:27 / 01.07.2025
Сурхондарёда Боботоғ каналига сув чиқарувчи қувур ёрилиб кетди

21:54 / 30.06.2025