Шереметево ва Пулково фаолияти дронлар ва шамол туфайли чекланди
Аэропортларда 200 дан ортиқ рейслар кечиктирилган, ўнлаб рейслар бекор қилинган.

Фото: Максим Шеметов / Reuters / Scanpix / LETA
Москванинг Шереметево аэропортида 5 июл куни эрталаб парвозлар учун чекловлар жорий этилди. Росавиация бундай чорани «Москва ҳаво ҳудудининг бир қатор секторларидаги чекловлар ва шамол кучайиши» билан изоҳлади. Чекловлар Украина дронлари ҳужумлари ҳақидаги хабарлар фонида эълон қилинди. Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги ва Москва мэри Сергей Собянин Москва области ҳудудида ҳам дронлар уриб туширилгани ҳақида хабар берган.
Соат 14:38 да Росавиация расмий вакили телеграм-каналида Шереметево фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташлангани маълум қилинди. Шу билан бирга, айрим рейслар чекловлар амалда бўлган вақтда ҳам учиб кетгани таъкидланди.
5 июлга ўтар кечаси Пулково аэропортида ҳам чекловлар жорий этилганди. 5 июл куни эрталаб Ленинград области осмонида дронлар уриб туширилгани ҳақида хабар берилди. Соат 16:30 дан 17:40 гача ҳам Пулковода рейслар қабул қилинмади ва жўнатилмади, деб хабар берди Росавиация.
5 июл куни тушдан кейин телеграм-каналларда Шереметево ва Пулководаги коллапс ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Хусусан, «База»нинг ёзишича, Шереметево аэропортида 170 дан ортиқ рейс кечиктирилган, 50 га яқин рейс бекор қилинган. Пулковога 30 дан ортиқ рейслар бекор қилинди, яна 100 га яқини қолдирилди. Пулково маъмуриятининг «Коммерсант»га маълум қилишича, захира аэродромларга 10 та борт жўнатилган, Москвага парвозларнинг бир қисми бекор қилинган, улар катта сиғимли самолётларда амалга оширилади.
«Осторожно, новости» Шереметовода кун бўйи ҳам халқаро, ҳам Россия ичидаги рейслар кечиктирилгани ҳақида ёзган. Хусусан, Олмаотага учаётган самолёт йўловчилари эрталаб самолётга ўтиргани ва у ерда бир ярим соат ушлаб турилганини айтишган. Кейин улар аэропортга қайтарилган, кейин парвоз якшанба куни соат 0:40 гача кечиктирилди. Шереметеводан Пулковога рейслардан бири дастлаб беш соатга кечиктирилди, кейин Санкт-Петербургга қўна олмади ва Москвага – Внуково аэропортига қайтариб юборилди. Ушбу рейс йўловчилари Санкт-Петербургга фақат 5 июл куни кечқурун етиб келишди.
Россиянинг бошқа аэропортларида ҳам рейслар бекор қилинди ва кечиктирилди. Хусусан, Sotavision Калининградда саккизта рейс бекор қилингани ва ўттизга яқин рейс кечиктирилгани, Нижний Новгородда бешта рейс бекор қилингани ва ўнта рейс кечиктирилгани, камида еттита самолёт Екатеринбург, Қозон, Самара ва Саратов аэропортларидан уча олмагани ҳақида ёзган.
Шереметево ва Пулковога бекор қилинган ва кўчирилган рейслар йўловчилари ўз рейслари ҳақида маълумот ололмаётганидан, авиакомпаниялар эса уларни турар жой ва нормал овқат билан таъминламагани, парвознинг муқобил вариантларини таклиф қилмаганидан шикоят қилишди, деб ёзган «Фонтанка». Нашрнинг таъкидлашича, Москва ва Санкт-Петербург ўртасидаги поезд чипталари тезда сотиб бўлинган ва фақат энг қиммат ёки вақт учун ноқулай вариантлар қолган. Нашр суҳбатдошларидан бири бошқа йўловчилар билан бирга Москвадан Петербургга таксида кетишга мажбур бўлганини айтди. «Бу Ленинград вокзалидан қолган ҳар қандай поезд чиптасидан арзонроққа тушди», – деган у.
Москваа ҳудудлараро транспорт прокуратураси «ҳаво транспорти йўловчилари ҳуқуқлари таъминланиши ва уларга тегишли хизматларни кўрсатиш мақсадида» аэропортларда рейслар кечиши билан боғлиқ вазият мониторинг қилинаётгани тўғрисида хабар берган.
Мавзуга оид

16:00 / 29.06.2025
Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбаси: Лвив ва Черкассда вайронгарчиликлар, яна бир F-16 қулади

19:45 / 15.06.2025
Киевда Boeing офиси зарбага учраган, Татаристонда дрон заводига ҳужум қилинди

12:54 / 08.06.2025
Россия Харкив бўйлаб уруш давридаги энг йирик зарбани йўллади

09:30 / 06.06.2025