Жамият | 13:43 / 07.07.2025
1617
1 дақиқада ўқилади

Салкам 900 млн сўмлик ноқонуний заргарлик буюмлари савдоси фош этилди

Сирдарё вилоятида ноқонуний йўллар билан қимматбаҳо заргарлик буюмларини айланмага киритишга уринишга чек қўйилди. 

Фото: Сирдарё вилояти божхона бошқармаси

Вилоят божхона бошқармаси маълум қилишича, Оқолтин туманида ўтказилган махсус тадбир натижасида фуқаро Р.А. заргарлик буюмларини 69 минг долларга сотишга келишиб, олдиндан 20 минг доллар олган вақтида қўлга олинди.

Тадбир давомида фуқародан жами 38 дона, жумладан, 11 дона тилладан ясалган заргарлик буюмлари, 12 дона эркак ва аёллар учун тилла соатлар, 15 дона олмос тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.

Буюмларнинг дастлабки баҳоси 892 миллион сўмни ташкил қилмоқда. 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид