Жаҳон | 18:40 / 08.07.2025
6632
5 дақиқада ўқилади

Дронлар ҳужуми натижасида Россия қанча йўқотмоқда ва бу Украинанинг ўзига қанчага тушмоқда?

Фото: EPA

5-6 июл кунлари Украина дронларининг Россияга ёпирилма ҳужуми Россия фуқаро авиациясида транспорт инқирозига олиб келди. Россия ҳудудлари осмонида дронлар пайдо бўлиши туфайли Россиянинг 10 дан ортиқ шаҳарларидаги аэропортлар ёпилди. Россия аэропортларидаги бу инқироз авиакомпанияларга камида 40 миллиард рублга тушди, деб ҳисоблайди «Коммерсант».

«Представитель Росавиации» телеграм-канали икки кун давомида Иваново, Калуга, Псков, Тамбов, Киров, Нижний Новгород, Ярославл, Ижевск, Саратов, Уляновск аэропортларида «ҳаво кемаларини қабул қилиш ва чиқариш вақтинчалик чеклангани» ҳақида хабар берди. Бу вақтда Санкт-Петербургдаги «Пулково», Москвадаги «Внуково», «Домодедово», «Жуковский», «Шереметево» аэропортлари ҳам ёпилганди.

Энг оғир вазият «Шереметево», «Пулково» ва «Чкалов» (Нижний Новгородда) аэропортларида юзага келди.

Россия темирйўллари ҳатто Москва ва Петербург орасида қўшимча поездларни йўлга чиқаришига тўғри келди.

Росавиация Москва вақти билан 5 июл куни кечқурундан 7 июл тонгига қадар Россия авиакомпаниялари 485 рейсни бекор қилгани, 88 та самолёт захира аэродромларига йўналтирилгани, 1,9 минг рейснинг учиб кетиш ва учиб келиш вақтлари кечиктирилгани, 43 мингта чипта мажбуран қайтарилгани ҳақида маълум қилган.

Бундан ташқари, парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар туфайли 94 минг киши меҳмонхоналарга жойлаштирилган, кечиктирилган рейсларнинг йўловчиларига ичимликлар учун қарийб 200 минг, озиқ-овқат учун 155 минг ваучер берилган.

Ярим миллиард доллар

Россия аэропортларидаги инқироз компанияларга камида 40 миллиард рублга тушди. Бу рақамни «Коммерсант» газетаси авиация экспертлари ёрдамида аниқлаган.

Газета ҳисоб-китобларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб жадвалларда акс этадиган бундай коллапсда бир кунда авиакомпанияларнинг қўшимча харажатлари (бекор қилиш, кўчириш, бортни захира аэродромга кўчириш ва бошқалар) ўртача 20 миллиард рублга етиши мумкин. Шунга кўра, бу икки кундан кўпроқ вақт ичида – камида 40 миллиард рубл ёки тахминан 507 миллион доллар деганидир.

Лекин бу тахминий рақамлар. Шу билан бирга, бу рақамлар йўловчиларнинг қўшимча харажатлари ва уларга кўрсатиладиган бошқа хизматлар, шунингдек, турли ҳарбий ва фуқаролик хизматларининг бошқа харажатларини ўз ичига олмаган.

Масалан, ҳарбийлар дронларни уриб тушириш учун зенит комплекслари ўқ-дориларини сарфламоқда.

Дам олиш кунлари Россияда дронлар ҳужуми туфайли камида 485 та рейс бекор қилинди.

Ҳужумлар Украинанинг ўзи учун қанчага тушади?

Бу вақт мобайнида – шанба куни кечқурундан душанба куни эрталаб соат еттигача – Украина Россия ҳудуди бўйлаб камида 485 та дрон учирган.

Россия мудофаа вазирлиги дам олиш кунларида мамлакат ҳаво кенгликларида 4 июл куни соат 23:00 дан бошлаб 7 июл куни соат 07:00 га қадар бўлган вақт оралиғида душманнинг шунча дронлари йўқ қилингани ҳақида хабар берган.

Аммо биргина дрон ҳам авиация расмийларини у аниқланган ҳудудда осмонни ёпишга мажбур қилади: портловчи қурилмалар юкланган учувчисиз учар қурилма йўловчи самолёт билан тўқнашганда уни йўқ қилиши кафолатланган.

Бундан ташқари, осмонда авиалайнер дронлар билан бир вақтда бўлишининг ўзи ҳам бошқа сабабга кўра унинг хафвсизлигига таҳдид қолади – зенит-ракета комплекслари расчётлари жанговар шароитларда у фуқаролик самолёти сифатида белгиланганини пайқама қолиши ҳамда уни дрон сифатида кўриб ўққа тутиши мумкин.

Украина Россия бўйлаб узоқ масофали зарбаларда қўллаётган «Лютий» русумли битта дрон нархи бир йил олдин 200 минг доллар турарди. Бу узоқ масофага ҳаракатланувчи дронларнинг энг қимматбаҳоси бўлиб, ёпирилма ҳужумларда кўпроқ анча арзон дронлардан ҳам фойдаланилади.

Шунга қарамай, агар ҳужумларда қатнашаётган дронларнин барчасини «Лютий» русумли дронлар деб олинса, яъни бундай ҳужумнинг нархи максимум баҳоланса ҳам, сўнгги ҳужумлар Украинага кўпи билан 97 млн долларга тушган бўлади.

Аммо нима бўлганда ҳам, агар Россиянинг молиявий йўқотишлари пастки чегара, Украинаники эса юқори чегара бўйича олинса ҳам, фарқ барибир Украина қуролли кучлари фойдасига тахминан 4,5 баравар бўлади.

Шунинг учун узоқ масофали дронларни учиришда улар нишонга тегдими ёки йўқми, унчалик муҳим эмас. Агар дрон Россия ҳудудига етиб борган бўлса, у аллақачон ўзига етказилганидан кўра кўпроқ зарар етказган ҳисобланади.

Мавзуга оид