Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жазирама кунлари тез ёрдамга салкам 250 мингта чақириқ келиб тушди
Июлнинг жазирама иссиқ кузатилган кунларида республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушди.

Фото: Kun.uz
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоит Ғофуровнинг таъкидлашича, жазирама об-ҳаво шароитида, энг аввало, сурункали касаллиги бўлган, диспансер назоратида турувчи беморлар, ёш болалар, ҳомиладор аёллар ва кексалар саломатлигига алоҳида эътибор талаб этилади. Шу боис улар соғлиғини тиббий назоратга олиш, зарурат бўлганда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш лозим.
Аномал иссиқ кузатилган даврда республика бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 247 минг 459 та чақириқ келиб тушган. Уларнинг 172 минг 676 тасини шошилинч кўрсатма, 65 минг 163 тасини эса сурункали касалликлар билан боғлиқ мурожаатлар ташкил этган.
Тегишли масъул ташкилотлар томонидан оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали фуқароларга аномал иссиқ ҳаво шароитида эҳтиёт чораларини кўриш тўғрисида берилган тавсиялар туфайли чақириқлар сони ундан олдинги ҳафтага нисбатан 1,2 фоизга камайди.
Мавзуга оид

16:01 / 06.07.2025
Ҳаво ҳарорати қандай ўлчанади? Тошкент обсерваториясидан репортаж

13:06 / 03.07.2025
Июлда энг иссиқ ҳарорат кузатиладиган кунлар маълум қилинди

08:50 / 03.07.2025
Барселонада 100 йил ичидаги энг иссиқ июн ойи кузатилди

16:06 / 02.07.2025