Иқтисодиёт | 14:57
702
1 дақиқада ўқилади

Йил бошидан буён қанча “яшил” энергия ишлаб чиқарилгани айтилди

Ўзбекистондаги қуёш ва шамол электр станциялари томонидан 2025 йилда ишлаб чиқарилган электр энергияси миқдори 5 млрд кВт/соатни ташкил қилди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги хабар қилишича, бу ўтган вақт мобайнида кунига ўртача 26,7 млн кВт/соат электр энергияси қуёш ва шамол электр станцияларидан олинди, деганидир. Мазкур генерациянинг 3 млрд 125,4 млн кВт/соатлик қисми қуёш электр станциялари томонидан, 1 млрд 915,1 млн кВт/соатлик қисми эса шамол электр станциялари томонидан ишлаб чиқарилди.

1 млрд 515 млн куб метр табиий газ тежалишига эришилди, атмосферага 2 млн 220 минг тоннадан ортиқ зарарли газларнинг чиқиши олди олинди.

Бугунги кунда мамлакатнинг 10 та вилоятида умумий қуввати 4 119 мегаватт бўлган 11 та қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда 4 та шамол электр станцияси “яшил” энергия ишлаб чиқармоқда.

Мавзуга оид