Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқда сақланаётган ноёб асар Тошкентда намойиш этилиши мумкин
Ўзбекистон элчиси Аюб Юнусов Ироқнинг Кувайтдаги элчиси Ал-Манҳал ас-Софи билан учрашди.

Фото: "Дунё" АА
Суҳбат давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиш маросими арафасида пойтахтда ўтказиладиган "Ўзбекистон маданий мероси - бутун инсоният мероси" мавзусидаги халқаро кўргазмада Ироқ вакилларининг иштироки масаласи муҳокама қилинди.
Шунингдек, томонлар Бағдод шаҳридаги "Авқофул омма" кутубхонасида сақланаётган Фахрул-ислом Баздавийнинг "Усул ал-Баздавий" асарининг қўлёзмаси нусхасини мазкур кўргазмада намойиш этиш имкониятлари хусусида фикр алмашдилар.
Элчи Ал-Манҳал ас-Софи Ўзбекистон томонининг ушбу таклифини Ироқнинг мутасадди вазирлик ва идоралари вакиллари билан муҳокама қилишини билдирди.
Шунингдек, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон-Ироқ инвестиция форуми, Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси, икки давлат Савдо-саноат палаталари ўртасида англашув меморандумини имзолаш, ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш, Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва Ироқ Маданият, туризм ва қадимий мерос вазирлиги ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолаш ва бошқа таклифлар кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

19:36 / 08.07.2025
Тошкентда Tico йўлни кесиб ўтаётган 3 ёшли болани уриб юборди

23:41 / 07.07.2025
Тошкентда 19 ёшли қиз ҳаракатдаги Nexiaʼдан сакраб тушиб қолди

20:38 / 07.07.2025
Туркиялик 12 аскар Ироқдаги ғорда метандан заҳарланиб ҳалок бўлди

19:00 / 07.07.2025