Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон элчиси Туркия президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга ишонч ёрлиқларини топширди.

Фото: Дунё
Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги чуқурлаштирилган кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ва Туркия президентлари ўртасида самимий ва дўстона муносабатлар қарор топгани алоҳида таъкидланди. Йил охирига қадар режалаштирилган олий ва юқори даражадаги тадбирларга эътибор қаратилди.
Ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни, иқтисодий дипломатияни янада ривожлантириш учун юқори салоҳият мавжудлиги, яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард АҚШ долларига етказиш муҳимлиги қайд этилди.
Туркия президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади ҳамда дипломатнинг ўз вазифаларини адо этишида барча давлат ташкилотлари яқиндан кўмак беришини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг Туркияга янги тайинланган элчиси Илҳом Ҳайдаров 16 июн куни Анқара шаҳрига етиб борган эди. У Олий Мажлис Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси этиб сайланган Алишер Аъзамхўжаев ўрнига тайинланган.
Мавзуга оид

18:55 / 09.07.2025
Эрдўған мухолифатнинг муддатидан олдин президентлик сайлови ўтказиш талабини рад этди

17:42 / 09.07.2025
Туркияда Эрдўғанни ҳақорат қилгани учун Grok сунъий интеллекти блокланди

22:21 / 07.07.2025
Туркияда отишмада ўзбекистонлик аёл ҳалок бўлди

20:38 / 07.07.2025