Жаҳон | 14:32
1710
2 дақиқада ўқилади

Россия Қозоғистонга кетган фуқаролардан 2 йиллик солиқни талаб қилмоқда

Россия Қозоғистон билан икки томонлама солиққа тортишдан қочиш бўйича келишув тузганига қарамай, Федерал солиқ хизмати у ерга кетган россияликлардан шахсий даромад солиғини тўлашни талаб қилмоқда, деб ёзади «Ведомости».

Қозоғистонга жўнаб кетган ва у ерда туриб масофадан ишлаган Россия фуқаролари июн ойи бошидан РФ Федерал солиқ хизмати (ФНС)дан 2022-2023 йиллар учун шахсий даромад солиғини (НДФЛ) тўлиқ ставка бўйича тўлашни талаб қилувчи хатлар ола бошлади. Шу тариқа, улар икки томонлама солиққа тортилиши мумкин, чунки уларнинг ушбу даврдаги даромадлари Қозоғистонда 5 фоиздан 20 фоизгача бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига (ИПН) тортилиши керак. Бу ҳақда «Ведомости»га мижозлари шундай талабларга дуч келган бир қанча солиқ соҳасидаги юристлар маълум қилди, деб ёзади нашр.

Газета суҳбатдошларига кўра, Россия солиқ идоралари масофавий иш Россия ҳудудидан олиб борилган ва шунинг учун солиқ ўша ерда олиниши керак, деб даъво қилмоқда. Шу билан бирга, масофавий ишчилар ўзларининг солиқ декларациясида Қозоғистонда ИПН тўлаганини маълум қилгани ҳисобга олинмаяпти, 1996 йилдан бошлаб эса икки томонлама солиққа тортишни бартараф этиш тўғрисидаги конвенция мамлакатлар ўртасида амал қилади.

Юристларнинг таъкидлашича, муаммо асосан эскирган халқаро қонунчилик меҳнатни замонавий ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олмагани билан янада кучаймоқда. Қозоғистонда олинган меҳнат даромадига икки томонлама солиқ солиниши юзасидан маслаҳат бўйича сўровлар кенг тарқалмоқда, деди адвокат Иля Назаров «Ведомости»га.

ФНС газетага «иш чет эл давлати ҳудудида амалга оширилган бўлса-да, бу даврда Россия Федерациясининг солиқ резиденти мақоми сақланиб қолган», деди. У ҳолда ходим иш сафари ҳақида маълумот бериши керак. Шу билан бирга, солиқ хизмати вакилининг сўзларига кўра, Россия Федерациясининг солиқ резиденти мақомини сақлаб қолиш Россия автоматик равишда иш жойи сифатида тан олинишини англатмайди.

Мавзуга оид