Жамият | 13:09 / 09.07.2025
1217
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 3 миллиард сўмлик табиий газ ўғирланди

Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган тадбиркорлар фош этилиб, 3,3 млрд сўмдан ортиқ зарар аниқланди.

Фото: Энергетика вазирлиги

Самарқанд вилоятида газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, туман/шаҳар газ таъминоти бўлимлари ходимлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари билан ҳамкорликда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлашга қаратилган тезкор тадбирлар ўтказилди.

Унда вилоятнинг Паст Дарғом туманидаги «Ўртачарҳин» МФЙда жойлашган ҳаммомда табиий газдан фойдаланиш ҳолати ўрганилганда, ҳисоблагичдан ташқари яширин йўл билан тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинаётгани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли тартибда далолатнома тузилиб, 2 миллиард 887 миллион сўмлик зарар қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳридаги «Севали ота» МФЙда жойлашган «А. М. С.» МЧЖга қарашли кўп қаватли бинода табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Ҳолат бўйича қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди ва 446 миллион сўмлик зарар ҳисобланди.

Ушбу ноқонуний ҳолатларга доир барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.

Мавзуга оид