Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яман соҳилларида ҳужумга учраган кема чўкиб кетди
Кема бортида 21 нафар филиппинлик, бир нафар россиялик ва уч нафар қўриқлаш хизмати ходими бўлган. Ҳозирча экипажнинг беш аъзоси қутқарилган.

Фото: AP
Либерия байроғи остида сузган Eternity C юк ташувчи кемаси Қизил денгизнинг Яман соҳилларида чўкиб кетди, деб хабар беради Reuters. 7 июл куни кема ҳусийлар томонидан ҳужумга учрагани тахмин қилинмоқда.
Маълумотларга кўра, қидирув-қутқарув операцияси олиб борилмоқда, ҳозирча экипажнинг беш аъзоси қутқарилган. Кема бортида 21 нафар филиппинлик, бир нафар россиялик ва уч нафар қўриқлаш хизмати ходими бўлган. Ҳужум оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Икки киши жароҳат олган, жумладан, Россия фуқароси ҳам.
Буюк Британия Ҳарбий-денгиз кучлари ҳузуридаги Денгиз ташувларини мувофиқлаштириш марказининг маълум қилишича, Либерия байроғи остида сузган Eternity C юк ташувчи кемасига моторли қайиқларда келган шахслар гранатомёт ва учувчисиз бошқариладиган аппаратлар ёрдамида ҳужум қилган. Бундан бир неча соат олдин «Ансар Аллоҳ» ҳаракати (ҳусийлар) Қизил денгизда Magic Seas тижорий кемасига уюштирилган ҳужум учун масъулиятни зиммасига олганди.
Мавзуга оид

13:55 / 07.07.2025
Исроил ҳужумларга жавобан Ямандаги ҳусийчилар объектларига зарба берди

16:07 / 06.07.2025
Яман ҳусийчилари Исроил пойтахти аэропортига ракета зарбасини берди

14:08 / 22.06.2025
Яман ҳусийлари Қизил денгиздаги АҚШ кемаларига ҳужумлар уюштириш ниятида

18:47 / 07.05.2025