Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
12,6 минг долларга кроссовер — Geely Icon 2026 тақдим этилди
Geely компанияси Хитой бозори учун янгиланган Icon кроссоверини намойиш қилди. Унинг ўлчамлари Coolray модели билан деярли бир хил. Бироқ дизайндаги “тўртбурчак услуби” орқали Icon Coolray’дан фарқ қилади. Машина икки хил комплектацияда — 12,6 минг ва 13,5 минг доллардан сотилади.

Фото: autohome.com.cn
Асосий янгиланишлар машина салонида бўлган. Ускуналар панели 8,8 дюймлик экран билан жиҳозланган бўлса, марказда мултимедиа ва бошқа вазифаларини бажарадиган 14,6 дюймлик дисплей ўрнатилган. Дастурий таъминотга Flyme Auto жавоб беради. У ўз ўрнида Huawei HiCar, Carlink ва Flyme link интерфейсларини қўллаб-қувватлайди.
Ҳар хил опциялар мавжуд, хусусан, ўриндиқлари иситиш имкониятига эга. Ғилдираклари эса 18 дюймга тенг. Icon 2026 да яширин эшик тутқичларидан воз кечилган ва анъанавий тутқичга қайтилган. Ўлчамлари эса шундай: узунлиги 4350 мм, эни 1815 мм ҳамда бўйи 1620 мм. Ғилдираклар базаси 2640 ммга тенг.
Машина 1,5 литрли ҳажмга эга бензинли турбодвигател билан жиҳозланган. У 181 от кучини беради. Двигател 7 поғонали “робот” узатма билан ҳамкорликда ишлайди.
Мавзуга оид

10:19 / 12.07.2025
Хитой Ўзбекистонда сув ресурсини тежаш лойиҳаларига жалб этилади

21:44 / 11.07.2025
Хитойда робот ит 100 метр масофани 13 сонияда югуриб ўтди

20:34 / 11.07.2025
Хитойлик олимлар разведка ва қутқарув операциялари учун кибер-ари яратди

14:24 / 11.07.2025