Жамият | 08:02
897
1 дақиқада ўқилади

Фтизиатрия диспансерида 1,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Жиззах вилоятида 1,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Фото: Ўзэнергоинспекция

Ўзэнергоинспекция Жиззах вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Ғаллаорол туманида жойлашган Фтизиатрия диспансерида мавжуд электрон газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатилиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келингани аниқланди.

Ушбу қоидабузарлик натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, газ таъминоти корхонасига 1 миллиард 535 миллион сўмлик зарар етказилгани маълум бўлди.

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид