Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Молдова ва яна етти давлатга божлар жорий қилмоқда
1 августдан етти давлат, жумладан Молдова учун импортга 20-30 фоизлик божлар жорий этилади. Бразилия учун – 50 фоиз, чунки Трамп собиқ президент Болсонарунинг жиноий жавобгарликка тортилишидан норози.

Фото: SCANPIX/picture alliance / Consolidated News Photos/Will Oliver
9 июл, чоршанба куни АҚШ президенти Доналд Трамп саккиз давлат ҳукуматини товарларини АҚШга олиб киришга янги божлар жорий этилиши ҳақида хабардор қилди. У TruthSocial ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Молдова, Филиппин, Бруней, Жазоир, Ливия, Ироқ ва Шри-Ланкага йўлланган деярли бир хил хатларни чоп этди.
Ушбу ҳужжатларга кўра, Жазоир, Ливия, Шри-Ланка ва Ироққа 30 фоиз, Молдова ва Брунейга 25 фоиз, Филиппинга 20 фоиз импорт божлари киритилади. Янги тарифлар 1 августдан кучга киради.
Бундан ташқари, Доналд Трамп Бразилиядан импорт қилинадиган маҳсулотларга 50 фоизлик бож жорий этилишини эълон қилди. У бу қарорга сабаб сифатида собиқ президент Жаир Болсонарунинг жиноий жавобгарликка тортилиши ва Бразилиядаги Америка платформаларининг «цензураси»ни келтирди. Бразилиянинг амалдаги президенти Лула да Силвага мурожаатида Трамп Болсонаруга қарши суд жараёнини «зудлик билан якунланиши керак бўлган жодугар ови» деб атади.
Болсонару давлат тўнтаришига уринишда айбланиб, тергов қилинмоқда. У Лула да Силвага сайловда мағлуб бўлганидан сўнг, Жаир Болсонару тарафдорлари 2023 йил 1 январ куни Конгресс ва Олий суд биноларига, шунингдек, президент қароргоҳига бостириб кирди. Бразилиядаги тартибсизликлар 2021 йил 6 январда Трампнинг сайловдаги мағлубиятидан сўнг тарафдорлари томонидан Капитолий биносига бостириб кирилишини эслатади.
Мавзуга оид

22:34 / 09.07.2025
NYT: Путин Россия армияси яқин ойларда Украина мудофаасини ёриб ўтишига ишонмоқда

20:09 / 09.07.2025
Трамп Путинга нисбатан риторикасини кескинлаштирмоқда, Кремл бунга «босиқлик» билан қарамоқда

14:48 / 09.07.2025
CNN: Трамп ёпиқ учрашувда Путинга «Москвани бомбалаш» билан таҳдид қилгани ҳақида гапириб берган

13:56 / 09.07.2025