Жаҳон | 17:05
799
1 дақиқада ўқилади

Франция X ижтимоий тармоғига жиноий иш очди

Тергов 9 июлда бошланган ва уни кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси олиб бормоқда.

Фото: REUTERS

Париж прокуратураси X (собиқ Twitter) платформасига қарши «чет эл аралашуви» мақсадида алгоритмларни манипуляция қилиш бўйича жиноий иш қўзғатди, деб хабар берди Politico.

Париж прокуратураси раҳбари Лаура Бекко сўзларига кўра, тергов 9 июлда бошланган ва уни кибержиноятчиликка қарши кураш бошқармаси олиб бормоқда. У юридик шахс сифатида X учун ҳам, платформани бошқариш билан боғлиқ жисмоний шахсларга ҳам қаратилган.

Бунга француз депутати ва давлат хизматчисининг шикоятлари сабаб бўлган. Гарчи материалларда Илон Маск номи тилга олинмаган бўлса-да, тергов платформанинг 2022 йилда миллиардер томонидан сотиб олинганидан кейинги фаолиятига тегишли.

Январ ойи бошида Франция ҳуқуқ-тартибот идоралари ва ҳукумат идоралари текширувлар ўтказди, унда X платформаси Францияда демократик мунозараларни бузиб кўрсатадиган катта ҳажмдаги нафрат, ирқчилик ва гомофобик контентни тарқатишда айбланган эди.

Мавзуга оид