Ўзбекистон | 10:56
1917
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Покистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик ўрнатяпти

Ўзбекистон элчиси Алишер Тўхтаев Покистон мудофаа саноати вазири Ҳаят Ҳарраж билан учрашув ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Учрашувда мудофаа ва мудофаа саноати соҳасидаги икки томонлама кун тартибининг долзарб масалалари, ўзаро ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида икки давлат ўртасида барча йўналишлардаги ҳамкорлик, жумладан мудофаа саноати жабҳасидаги алоқалар жадал ривожланаётгани, давлат раҳбарлари даражасида ўзаро муносабатларга алоҳида устуворлик берилаётгани мамнуният билан қайд этилди.

Тарихий ва маданий муштараклик заминида икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва, айниқса, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликни халқаро ва минтақавий жараёнларни ҳисобга олган ҳолда янада чуқурлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Вазир Ҳаят Ҳарраж сўнгги йилларда ҳарбий-техникавий соҳада олиб борилаётган ҳамкорликни юқори баҳолаб, икки томонлама мулоқотни институционаллаштиришда муҳим чоралар кўрилаётганини, мудофаа саноати соҳасида амалий ечимлар ишлаб чиқиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун самарали платформа яратилганини қайд этди.

Томонлар замонавий замонавий технологик ечимларни ҳисобга олган ҳолда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, томонларнинг илмий-технологик парклар имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифларни кўриб чиқдилар.

Ўзаро ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун турли даражадаги делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинди.

Мавзуга оид