Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ССВ тизимида уч турдаги коррупцион жиноят кўп учраяпти
2024 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 500 дан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар қайд этилган. Уларнинг катта қисми мансабни суиистеъмол қилиниш, пора олиш-бериш ва давлат маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ.

Фото: senat.uz
Жорий йилнинг 11 июл куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг сайёр мажлиси бўлиб ўтди. Уни Олий Мажлис Сенати раиси, Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши раиси Танзила Норбоева олиб борди.
2024 йил давомида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида 500 дан ортиқ коррупцияга оид жиноятлар қайд этилган. Уларнинг катта қисми мансабни суиистеъмол қилиниш, пора олиш-бериш ва давлат маблағларини талон-торож қилиш билан боғлиқ. Шунингдек, давлат харидлари соҳасида ҳам қатор қонун бузилишлари ҳолатлари аниқлангани таъкидланди. Ҳозирги вақтда қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларга йўл қўймаслик бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Шунингдек, тиббиёт муассасаларида рақамлаштириш жараёнларининг суст кетаётгани, кадрлар танқислиги, ишга қабул қилишда шаффофликнинг йўқлиги, тиббий хизматлар сифатининг турли даражада бўлиши каби тизимли муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Олий Мажлис Сенати раиси ўз нутқида таъкидлаганидек, “коррупцияга қарши курашиш фақат жазо чоралари билан чекланиб қолмаслиги керак. Асосий мақсад – тизимда сезиларли ўзгаришларга эришиш, фуқароларнинг соғлиқни сақлаш тизимига ишончини мустаҳкамлашдир. Бунинг учун, биринчи навбатда, ички назорат, очиқлик ва ҳисобдорликни таъминлаш лозим”.
Мажлис якунида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги зиммасига бир ҳафта муддатда муҳокама жараёнида билдирилган таклифларни умумлаштирган ҳолда аниқ чора-тадбирлар режасини – “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиб, Миллий кенгашга киритиш вазифаси юклатилди.
Мавзуга оид

10:16 / 10.07.2025
Андижон ва Сурхондарёда солиқ бошқармалари бош инспекторлари ушланди

20:58 / 09.07.2025
Сирдарёда прокурор ўринбосари ушланди

20:32 / 09.07.2025
Шароф Рашидов тумани ҳокими пора билан ушланди

20:45 / 08.07.2025