Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон халқаро миқёсда тан олиниши учун барча шартларни бажарганини эълон қилди
Афғонистонда хавфсизлик ўрнатилди, гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш тўхтатилди, коррупцияга барҳам берилди, деди мамлакат вазири.

Фото: afintl.com
Афғонистон Ислом Амирлиги (АИА, Афғонистоннинг тан олинмаган ҳукумати ўз давлатини шундай номлайди) Ахборот ва маданият вазири Хайрулла Хайрхва «Толибон» ҳукуматини расмий халқаро тан олиш учун барча шартлар бажарилганини айтди. Бу ҳақда Afghanistan International хабар берди.
«Афғонистон ҳукумати Доҳада Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича келишувга мувофиқ расмий халқаро тан олиниши учун зарур бўлган барча шартларни бажарди», деди афғон расмийси 2020 йилги келишувларга ишора қилиб.
Шунингдек, у АИА расман тан олиниши мамлакатдаги иқтисодий вазиятга ижобий таъсир кўрсатишини ва, хусусан, хориждан сармоя жалб этишда ёрдам беришини таъкидлади. Хайрхва халқаро ҳамжамиятни Россиядан ўрнак олишга ва ҳақиқий вазиятни қабул қилишга чақирди.
«Афғонистонда хавфсизлик ўрнатилди, гиёҳвандлик моддалари ишлаб чиқариш тўхтатилди, коррупцияга барҳам берилди», деди вазир ва бу ютуқлар нафақат мамлакатнинг ўзи, балки бутун дунё учун муҳим эканини таъкидлади.
Хайрхва, шунингдек, бир қанча давлатлар АИА билан ҳамкорлик қилаётганини ва унинг ҳукуматини тан олишга яқин эканини таъкидлади. Вазирнинг айтишича, амалдаги маъмурият сўнгги ўн йилликларда биринчи марта бутун мамлакат бўйлаб барқарор марказлашган ҳокимиятни ўрнатишга муваффақ бўлган.
Россия ҳозирча АИАни расман тан олган ягона давлатдир. Айни вақтда Хитой, Бирлашган Араб Амирликлари, Ўзбекистон ва Покистон Кобулга ўз элчиларини тайинлаган.
Хайрхванинг бундай баёнотларига қарамай, аксарият ҳукуматлар ва халқаро ташкилотлар «Толибон»ни тан олиш учун асосий шартларни бажара олмади, деб ҳисоблайди. Булар қаторига инклюзив ҳукуматни шакллантириш, инсон ҳуқуқлари, айниқса, аёллар ҳуқуқларига риоя этилишини таъминлаш, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш бўйича самарали чоралар кўриш киради.
Мавзуга оид

19:03
Путин Трампга Россия яқин орада Украинадаги ҳужумларини кучайтиришини айтди – ОАВ

18:16
Россияда мигрантлар учун қўшимча давлат божлари жорий этилиши мумкин

15:14
Украинадаги урушда 66 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди – BBC

14:43