Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АОКА тугатилди, ўрнига Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда
Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилади.

Фото: Kun.uz
Президентнинг «Давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, проактивлик ва натижадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, эндиликда ҳар қандай норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва лойиҳа Президент администрацияси ҳузуридаги илмий-таҳлилий институтлар тадқиқотлари, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар тавсиялари асосида ишлаб чиқилади.
Муҳим йўналишлар лойиҳа офислари орқали амалга оширилади. Администрация фаолиятида комплаенс тизими йўлга қўйилади. Бу эса шаффофликни таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ва коррупция ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.
Айрим йўналишларда Президент вакиллари лавозимлари жорий этилди. Шунингдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) фаолияти тугатилиб, унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилмоқда.
Давлат идораларининг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлиги оширилмоқда. Матбуот котиблари институти янада мустаҳкамланади, аҳоли билан коммуникация қилиш ва оммавий ахборот воситалари билан ишлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Шунингдек, фармон билан вазирлик ва идораларнинг қарор қабул қилишдаги мустақиллиги оширилади. Бу билан боғлиқ бюрократик жараёнлар қисқаради, улар проактив фаолият юритиши учун имкониятлар кенгайтирилади.
Ҳукумат қарорлари, идоравий ҳужжатлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳужжатлари билан тартибга солинадиган масалалар рўйхати белгиланади.
Эндиликда идоралар ўзларига тегишли соҳани мустақил тартибга солиш ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қила олади.
Идоравий ҳужжатларни Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказишда қайта ишлаш (таҳрирлаш) имконияти яратилади. Идоравий ҳужжатларни халқаро стандартларга мослаштириш жараёнида уларга ҳуқуқий нормаларни киритишга рухсат этилади.
Аввалроқ ушбу фармон билан Президент администрацияси раҳбарига 5 нафар ўринбосар лавозими жорий этилганди.
Мавзуга оид

16:44 / 08.07.2025
Йўлларни лойиҳалаштиришда аҳоли фикрини инобатга олиш механизми ўрнатилади

19:29 / 12.06.2025
АОКА: Meta компаниясига 23 мингта сўров юбордик, уларнинг 80 фоизи қаноатлантирилди

10:43 / 09.05.2025
Медиа соҳасини тартибга солувчи янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

15:09 / 11.12.2023