Жамият | 17:45 / 14.07.2025
1871
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар ишга туширилди

Тошкентдаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида сунъий интеллект асосида ишловчи камералар фаолият бошлади. Улар пиёдага йўл бермаган ҳайдовчиларни автоматик равишда аниқлайди. Камералар ишга тушганидан буён 3 кун ичида 1700 та қоидабузарлик аниқланди.

Фото: Видеодан кадр

Тошкентдаги 10 та пиёдалар ўтиш жойида сунъий интеллект асосида ишловчи камералар фаолият бошлади.

Энди пиёдага йўл бермаган ҳайдовчилар ушбу камералар орқали жаримага тортилади. Камералар ишга тушганидан кейинги 3 кун ичида 1700 та қоидабузарлик аниқланган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қайд этишича, яқин кунларда бундай камералар яна 30 та чорраҳада ўрнатилади.

Май ойида Бухоро шаҳрида ҳам пиёдаларга йўл бермаган ҳайдовчиларни қайд этувчи камералар фаолиятини бошлаганди.

Мавзуга оид