Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янник Синнер Алкарасни мағлуб этди ва биринчи марта Уимблдон ғолибига айланди
Финалда италиялик Янник Синнер дунёнинг иккинчи рақамли ракетаси — Карлос Алкарас устидан 4:6, 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Фото: Reuters
Италиялик теннисчи, дунёнинг биринчи ракетаси Янник Синнер Уимблдон ғолибига айланди. Финалда 23 ёшли синнер дунёнинг иккинчи рақамли ракеткаси Карлос Алкарасни 4:6, 6:4, 6:4, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.
Синнер Australian Open’да икки маротаба (2024, 2025) ва бир маротаба US Open’да (2024) ғалаба қозонган. Жорий мавсумда италиялик клостебол стероиди сабаб уч ой дисквалификацияда бўлди.
Алкарас кетма-кет учинчи йил Уимблдон финалида иштирок этди, испаниялик олдинги икки турнида ҳам Жокович устидан ғалаба қозонган эди.
Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 53,5 миллион фунт стерлингни ташкил этади.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида италиялик Янник Синнер Мелбурнда бўлиб ўтган «Катта дубулға» туркумига кирувчи Australian Open 2025 турнирида ғолиб чиққанди. Шу тариқа, 23 ёшли италиялик Австралиядаги турнирда кетма-кет иккинчи марта ғалаба қозонган. Бундан ташқари, 2024 йилда у яна бир «Катта дубулға» мусобақаси – АҚШда бўлиб ўтган US Open турнири ғолиби бўлган.
«Катта дубулға» туркумига кирувчи турнирлар туркуми теннисдаги энг нуфузли ҳисобланади ва тўртта мусобақани бирлаштиради: Australian Open, France Open (Roland Garros) ва US Open, шунингдек Буюк Британиядаги Wimbledon турнири.
Мавзуга оид

17:04 / 15.02.2025
Дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси «атрофидагиларнинг бепарволиги» учун дисквалификация қилинди

16:46 / 26.01.2025
Янник Синнер яна Australian Open ғолиби бўлди

20:38 / 28.01.2024
Синнер Медведев билан баҳсда камбэк қилиб, Australian Open ғолибига айланди

08:53 / 04.03.2023