Ўзбекистон | 12:01
938
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ҳамширалар Баҳрайнга ишлаш учун юборилиши мумкин

Ўзбекистон элчиси Нодир Турғунов (қароргоҳи Ар-Риёз шаҳрида жойлашган) Баҳрайн соғлиқни сақлаш вазири Жалила бинт ас-Саййид Жавод Ҳасан билан музокара ўтказди.

Фото: "Дунё" АА

Унда Ўзбекистон ва Баҳрайн ўртасида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш ва ҳамшираларни Баҳрайнга ишга жалб этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Вазир Жалила бинт ас-Саййид Жавод Ҳасан икки қардош мамлакатлар ўртасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолатини қайд этиш баробарида, барча йўналишларда, хусусан тиббиёт соҳасида янада ривожлантириш учун ишга солинмаган салоҳият борлигини билдирди.

Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасида эришаётган ютуқлари, ёш кадрларни тайёрлаш бўйича самарали натижалари алоҳида қайд этилди. Шунингдек, ушбу соҳада Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорлик қилишдан манфаатдорлик билдирилди.

Баҳрайн билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва оилавий тиббиёт марказларида даволаш ишларини ташкил йўналишида тажриба алмашиш хусусида фикр алмашилди.

Бундан ташқари, икки мамлакат соғлиқни сақлаш идоралари ўрасида англашув меморандумини ишлаб чиқиш ва имзолашни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Мавзуга оид