Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzum таъминотчилар учун саҳифани ишга туширди

Фото: Uzum
Экотизимнинг потенциал ҳамкорлари энди ҳамкорликка ариза топширишлари ва uzum.com/ru/procurement сайтида харидларнинг актуал рўйхати билан танишишлари мумкин.
Саҳифада харид қилинадиган товарлар ва хизматларнинг турлари ҳақида қисқача маълумот, шунингдек, таъминотчининг сўровномаси келтирилган. Шундай қилиб, турли миқёсдаги компаниялар ариза топширишлари ва энг йирик миллий рақамли экотизимнинг ҳамкорига айланишлари мумкин. Бунинг учун очиқ харид қилиш тартиб-таомиллари рўйхатидан етказиб бериш предметини кўрсатган ҳолда иштирокчининг аризасини тўлдириш ва уни кўрсатилган манзилга юбориш кифоя.
— Uzum харидларни амалга оширадиган йўналишлар орасида логистика, IТ-ускуналар, қадоқлаш, маркетинг ва ахборот хизматлари, офис ва хўжалик моллари мавжуд. Энди маҳаллийдан тортиб халқаро миқёсгача бўлган ҳар қандай таъминотчи, бир нечта тугмани босиш орқали Uzum билан ҳамкорлик қилиш учун ариза топшириши ва фикр-мулоҳаза олиши мумкин. Харидлар саҳифасининг ишга туширилиши ички жараёнларни рақамлаштириш ва марказида очиқлик, самарадорлик ва ишонч бўлган барқарор таъминот занжирларини яратиш бўйича ишларнинг бир қисмидир, — дейди Uzum CFO Никита Гуляев.
Uzum — жисмоний шахслар, кичик ва ўрта бизнес учун финтеч, e-commerce ва банк хизматларини бирлаштирган Ўзбекистон рақамли экотизими: маркетплейс, тезкор етказиб бериш хизмати, классик ва рақамли банклар, BNPL хизмати, автомобил сотиб олиш платформаси, шунингдек, тадбиркорлар учун илова. Uzum хизматларидан ҳар ойда Ўзбекистоннинг 17 миллиондан ортиқ аҳолиси фойдаланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

17:00 / 06.02.2025
Uzum рақамли экотизими 2024 йилда Ўзбекистонда қарийб 1,2 триллион сўм солиқ тўлади

19:00 / 18.10.2024
Kapitalbank ва Uzum «Retail Week Awards 2024» тақдирлаш маросимида бешта мукофотга сазовор бўлди

13:00 / 02.04.2024
Uzbekistan’s club’дан янги лойиҳа – O‘zbekistonlik.Podcast’нинг илк эпизоди эълон қилинди

13:27 / 11.07.2023