Жамият | 07:59
2310
1 дақиқада ўқилади

Мирзо Улуғбек туманида автомобил ёниб кетди

Мирзо Улуғбек туманида автомобилда содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: ФВБ

16 июл куни соат 00:08 да  Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 00:11 да етиб бориб, ёнғин соат 00:16 да ўчирилди.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Мавзуга оид