Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Yandex Books интерфейси энди ўзбек тилида
Yandex Books мобил иловаси ва сайтининг интерфейсини энди ўзбек тилида ўқиш имконияти пайдо бўлди. Сервисда эса ўзбек тилидаги китоблар янада кўпайди. Аввалроқ унда миллий нашриётларнинг ўзбек тилидаги китоблари витринаси ишга туширилган эди.

Фото: Yandex Books
Yandex Books сервисида 250 мингдан ортиқ турли тиллардаги электрон ва аудио китоблар мавжуд: классик, илмий-оммабоп ва фантастика жанридаги асарлардан комиксларгача, шу жумладан Asaxiy Books, «Янги Аср Авлоди», «Болалик кунларимда» каби Ўзбекистоннинг етакчи нашриётларининг китоблари ҳам.
"Биз учун одамларнинг хизматларимиздан ўз она тилида қулай фойдаланиши муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли Yandex Books жамоаси интерфейсининг замонавийлигига ва ўзбек тилидаги сифатли контентга алоҳида эътибор қаратади. Бу, ўз навбатида, миллий медиа муҳитининг ривожланишига ҳам ҳисса қўшади”, — дея таъкидлади Yandex Uzbekistan раҳбари Иззат Шукуров.
Yandex Books мобил иловаси ва веб-сайт интерфейси ўзбек тилига мослаштирилди. Бундан олдин сервис миллий нашриётларнинг ўзбек тилидаги китоблари витринасини ишга туширган эди.
Илк бор ўзбек тилидаги Yandex Books 2025 йилнинг июн ойида Тошкент халқаро инвестиция форумида (ТХIF) тақдим этилган эди.
Ўзбек тилида нималарни ўқиш мумкин?
Yandex Books сервисида аллақачон ўзбек тилидаги 900 дан ортиқ китоб мавжуд: классик ва замонавий хорижий адабиёт таржималари, ўзбек классикаси ҳамда ўзбекистонлик замонавий муаллифларнинг асарлари. Бадиий ва илмий-оммабоп адабиётлар, болалар китоблари, буюк шахсларнинг таржимаи ҳоллари, бизнес ва шахсий ривожланиш ҳақидаги бестселлер китоблар, кино, пазандачилик ва мусиқа ҳақидаги асарлар ҳам жамланмадан ўрин олган. Ўзбек тилидаги адабиётлар рўйхати мунтазам равишда тўлдириб борилади.
Мобил илова ёки веб-версияда китобларни нафақат қидирув функцияси орқали, балки мавзу бўйича ҳам танлаш имконияти бор. Бу ерда мавзулар, жанрлар ва ҳатто турли ҳаётий вазиятлар учун адабиётлар, шунингдек, таниқли инсонларнинг тавсиялари жойлаштирилган бўлимлар мавжуд. Қуйида шундай тўпламларга бир нечта мисоллар келтирилган:
Классика – Абдулла Қодирий, Чўлпон, Абдулла Авлоний, Абдурауф Фитрат каби ХХ аср намояндаларининг санъат асарлари, Алишер Навоий ва Бобораҳим Машраб ижод намуналари, Амир Темур ва Мирзо Улуғбек ҳамда минтақа тарихи ҳақидаги китоблар
Шахсий ривожланиш — Бизнес коучлар ва мотивацион етакчиларнинг топ бестселлерлари таржималари: Мей Маск, Кел Нюпорт, Тони Шей.
Машҳур артистлардан жамланма – Сая Муса, АДИАЗ, э.в.э, Далер Аметист ва Ҳамоод ўзларининг севимли китоблари ҳақида сўзлаб беришади.
Болалар китоблари турли жанрдаги асарларни ўз ичига олади: машҳур шахслар ҳақидаги ҳикоялардан тортиб кўнгилочар ва илмий-оммабоп комиксларгача.
Жажжи кичкинтойлар учун Yandex Books сервисида "Болалик кунларимда" номли китоб жавони мавжуд бўлиб, унда жаҳон халқларининг ўзбек ва рус тилларидаги аудио эртаклари жамланган. "Болалик кунларимда" лойиҳаси 2019 йилда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Мактабгача таълим вазирлиги кўмагида ишга туширилган. Аудиоверсияларни яратишда таржимонлар ва болалар психологлари меҳнат қилган, қаҳрамонларга эса Ўзбекистоннинг таниқли актёрлари ва санъат арбоблари овоз берган.
Китобларнинг аксарияти ҳам матнли, ҳам аудио шаклда мавжуд. Улар синхронизация қилинган бўлиб, ўқиш жараёнида тўхтаган жойдан ва аксинча ўтиш имконини беради.
Интерфейс тилини қандай танлаш мумкин?
Веб-версияда исталган китобни очиб, саҳифани охирига бориб, пастки ўнг бурчакда ўзингизга керакли тилни танлаш имконияти мавжуд.
Андроид қурилмасида профил созламаларига кириб, "Илова тили" қаторидан керакли тилни танланг.
iОS тизимида телефонингиз созламаларига кириб, Yandex Books иловасини танланг ва илованинг тизим созламаларида тилни ўзгартиринг.
*Yandex Plus бу — турли кўнгилочар хизматлардан фойдаланиш имконини берувчи мултиобуна ҳисобланади: филмлар, сериаллар, телеканаллар ва спорт трансляциялари билан таъминловчи Kinopoisk; севимли мусиқаларингиз ва аниқ мусиқа тавсияларини тақдим этувчи Yandex Music; 250 мингдан ортиқ электрон китоблар, аудиокитоблар ва комикслар каталогини ўз ичига олган Yandex Book
Бундан ташқари, Yandex Plus обуначилари Yandex Go орқали бепул овқат буюртма қилишлари ва баллар кўринишида кешбэк олишлари мумкин.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид

20:47 / 22.05.2025
АҚШ газетаси СИ томонидан ўйлаб топилган сохта китоблар рўйхатини чоп этди

08:55 / 19.04.2025
Туркиядан келган фуқародан 320 млн сўмлик қадимий китоблар топилди

12:19 / 12.03.2025
Ню-Жерсидаги кутубхонадан 99 йил аввал олинган китоб қайтарилди

10:29 / 06.02.2025