Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа бўйлаб ҳужумларда иштирок этган россиялик ҳакерлар гуруҳи қўлга олинди
Ҳакерлар гуруҳи Европа инфратузилмасига уч йил давомида мингдан ортиқ ҳужум уюштирган.

Фото: Shutterstock
Россияпараст NoName057(16) ҳакерлар гуруҳининг бутун дунё бўйлаб юздан ортиқ сервери Европа Иттифоқининг Eastwood номли кенг кўламли операциясидан сўнг ўчириб ташланди. Бу ҳақда Европол ва Евроюст баёнотларига таяниб Bloomberg хабар берди.
Қайд қилинишича, 15 июл куни Европа инфратузилмасига уч йил давомида мингдан ортиқ ҳужум уюштирган ҳакерларга қарши операция ўтказилди.
Мувофиқлаштирилган халқаро операция «дунё бўйлаб юздан ортиқ компютер тизимларидан иборат киберҳужум инфратузилмасининг барбод қилинишига олиб келди», дейилади Европол хабарида.
Шу билан бирга, Европа Иттифоқи расмийларининг ҳаракатлари натижасида «гуруҳнинг марказий сервер инфратузилмаси муҳим қисми» ўчириб қўйилган.
Шунингдек, операция натижасида Франция ва Испанияда икки киши ҳибсга олинган, Испания, Италия, Германия, Чехия, Франция ва Полшадаги йигирмага яқин уйларда тинтув ўтказилган ва Россиянинг олти нафар фуқароси, жумладан, гуруҳ ҳужумларининг «бош ижрочиси» бўлган икки нафар шахс ушланган.
Мавзуга оид

23:14 / 16.07.2025
АҚШ хавотирда: BRICS Ғарб гегемониясини йиқитадими?

16:31 / 16.07.2025
«Ҳарбий ҳамкорлик режасига мувофиқ» — Сурхондарёда Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари машғулот бошлади

12:04 / 16.07.2025
Россияда диверсия иши бўйича судланган 13 кишидан 3 нафарининг муддати қисқартирилди

11:27 / 16.07.2025