Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беш баробар ўсиш ва маълумотлар узатишда рекорд: Beeline Uzbekistan таҳлилчилари 2025 йилги мобил интернет ҳақида маълумот беришди
Сўнгги беш йил ичида Beeline Uzbekistan тармоғида ҳафталик трафик истеъмоли 11 баробардан кўпроққа ошди, умумий трафикнинг 93% юқори тезликдаги 4G тармоғи орқали ўтмоқда, фойдаланувчилар эса анъанавий қўнғироқлар билан бирга тобора кўпроқ мессенжерлар ва видеохизматларни танламоқда.

Фото: Beeline Uzbekistan
2020 йилда абонентлар ҳафтасига тахминан 2 минг терабайт маълумот юклаб олган бўлса, бугунги кунда ҳафталик трафик сарфи 23,6 минг терабайтдан ошиб кетди - бу беш йил аввалгига нисбатан 11,3 баробар кўп. 4G тармоғининг умумий трафикдаги улуши 2020 йилдаги 57,7 % дан 2025 йилда 93,4 % гача кўтарилди.
Тарихий рекорд 2025 йил 10 июлда қайд этилди: Beeline Uzbekistan тармоғи 3,98 миллион гигабайт маълумотни "узатди". Бу бир вақтнинг ўзида 110 миллиондан ортиқ футбол ўйинини 4К сифатида ёки 1,25 миллиард филмни HD сифатида томоша қилиш учун етарли. Шу билан бирга, компания бундай юқори юкламада ҳам тармоқнинг ишончлилигини намойиш этди.
Интернетдан фойдаланишнинг энг юқори ўсиши Қорақалпоғистон Республикасида кузатилмоқда: 2 йил ичида кўрсаткич 2 баробардан зиёд ошди. Бу Beeline Uzbekistanʼнинг мамлакатнинг барча ҳудудлари тармоғини ривожлантиришга қаратилган стратегияси самарадорлигини исботлайди: 5 йил ичида Қорақалпоғистонда база станциялари сони 23 баробардан кўпроққа ошди.
“Ўзбекистонда 4G тармоғида мобил интернет истеъмолининг жадал ўсиши соҳа ва биздан, шу жумладан, инфратузилмани ривожлантириш ва инновацияларни жорий этиш бўйича узлуксиз ишлашни талаб қилади. Бу кенг кўламли ўсиш бизнинг стратегиямизнинг бевосита натижасидир: тармоқни нафақат пойтахтда, балки мамлакатнинг энг чекка ҳудудларида ҳам ривожлантириш. Биз Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси қаерда яшашидан қатъи назар, тезкор, барқарор ва хавфсиз интернетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлиши учун ҳаракат қилмоқдамиз”, — дея таъкидлади Beeline Uzbekistan тижорат директори Максим Ефремов.
Ўзбекистонда LТЕ тармоғидан тобора кўпроқ одамлар фойдалана бошлади: фойдаланувчилар улуши икки йил ичида 62,7% дан деярли 70% га ошди. 2023 йилдан бери бу фойдаланувчиларнинг энг катта ўсиши Бухорода кузатилди, унинг ўсиш кўрсаткичи ҳатто Тошкентни ҳам ортда қолдирди. Бу тармоқни кенг кўламда модернизация қилиш ва мамлакатнинг жануби-ғарбий қисмида янги база станциялари (БС)нинг фаол қурилиши натижасидир: сўнгги 5 йил ичида Бухородаги БС сони бутун минтақа бўйлаб 10 баравардан кўпроққа ошди.
Мобил интернетдан фаол фойдаланувчи смартфон эгалари сони ҳам сезиларли даражада ошди: энг жадал ўсиш Бухоро, Навоий ва Хоразмда қайд этилди. Бу ҳудудлар сўнгги 2 йил ичида тезкор интернетга уланиш суръати бўйича Тошкентни ортда қолдирди. Шунга қарамай, Тошкент LТЕ тармоғидан фойдаланиш бўйича ҳам (95%), смартфон фойдаланувчилари бўйича ҳам (68,64%) мутлақ етакчи бўлиб қолмоқда.
Beeline Uzbekistan ҳақида
“Unitel” МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб “Beeline Uzbekistan” савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Дубай шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация ҳолдинги таркибига киради. 2024 ва 2025 йилларда “Тоp Employer” мақомига эга бўлди.
VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчиларга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларининг провайдери. Унинг акциялари NASDAQ фонд бозорида жойлаштирилган.
Beeline Uzbekistanʼда 2 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beelinе СБʼнинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард долларга яқин солиқ тўланган.
Beeline.uz | Facebook | Instagram | Telegram | Twitter |LinkedIn
Мавзуга оид

17:00 / 10.07.2025
Beeline Academy 1000 нафар информатика ўқитувчиси учун сунъий интеллект бўйича бепул курсларга қабулни бошлади

18:45 / 20.02.2025
Beeline Uzbekistan 2025 йилни тармоқни кенг кўламли модернизация қилишдан бошлади

14:00 / 29.01.2025
Ярим миллиондан зиёд янги фойдаланувчи: ўзбекистонликлар Hambi superapp’ни танламоқда

16:35 / 26.12.2024