Ўзбекистон | 15:33
10514
1 дақиқада ўқилади

Аҳолига тегишли автомашиналар сони маълум қилинди

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг сони тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Фото: Kun.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли 4 522,1 мингта автотранспорт воситалари рўйхатга олинган.

Уларнинг асосий қисмини енгил автомобиллар (жамига нисбатан улуши 93 фоиз) ташкил этади.

2025 йилнинг дастлабки уч ойи давомида автомобиллар сони 79,8 мингтага ошган.

2025 йилнинг 1 апрел ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситаларининг турлари бўйича сони қуйидагича:

  • енгил автомобиллар – 4 207,6 минг дона;
  • юк автомобиллари – 293,3 минг дона;
  • микроавтобуслар – 7,7 минг дона;
  • махсус транспорт воситалари – 7,4 минг дона;
  • автобуслар – 6,1 минг дона.

Мавзуга оид