Ўзбекистон | 11:58
1603
1 дақиқада ўқилади

Юнусободда Cobalt, BYD ва Mercedes-Benz тўқнашди

Юнусобод туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берилди.

Жорий йилнинг 17 июл куни соат 21:20 ларда Юнусобод тумани Алишер Навоий-Шароф Рашидов кўчалари чорраҳасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, Cobalt, BYD, Mercedes-Benz русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид