Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бакалавр ва магистрлар тайёрлаш бўйича давлат гранти тасдиқланди
2025-2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди.

“Давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлаш тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Фармойиш билан 2025-2026 ўқув йили ва келгуси 3 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларига давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш давлат буюртмаси параметрлари тасдиқланди. Бунда:
🔹 бакалавриат босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
▪️ 2025-2026 ўқув йили учун – 35 500 та;
▪️ 2026-2027 ўқув йили учун – 36 023 та;
▪️ 2027-2028 ўқув йили учун – 36 460 та;
▪️ 2028-2029 ўқув йили учун – 36 761 та.
🔹 магистратура босқичига кундузги таълим шакли бўйича:
▪️ 2025-2026 ўқув йили учун – 9 922 та;
▪️ 2026-2027 ўқув йили учун – 10 191 та;
▪️ 2027-2028 ўқув йили учун – 10 477 та;
▪️ 2028-2029 ўқув йили учун – 10 784 та.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги қуйидагилар бўйича таклифларни Давлат комиссиясига тақдим этади:
🔸 республикада фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига ажратилган 1 320 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан;
🔸 давлат олий таълим ташкилотларида ўқиш истагини билдирган, хорижда истиқомат қилаётган ёш ватандошлар учун 30 та давлат грантининг таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти бўйича;
🔸 Оила ва хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда хотин-қизлар учун ажратилган 4 000 та давлат грантининг тақсимоти юзасидан.
Мавзуга оид

22:06 / 14.03.2025
Ижтимоий тоифадаги абитуриентларга қўшимча грант ажратилади

07:20 / 09.03.2024
Ўтган ўқув йилида қанча хотин-қизлар магистр дипломини олгани маълум бўлди

11:18 / 01.09.2023
Айрилиқ бўсағасидаги эгизаклар

17:07 / 21.08.2023